https://sputniknews.uz/20260212/sudya-deklaratsiya-shaffoflik-prezident-takliflar-55659832.html
Судьялар мол-мулки декларацияси ва ишга олишда шаффофлик: президент таклифларни маъқуллади
Судьялар мол-мулки декларацияси ва ишга олишда шаффофлик: президент таклифларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Суд тизимида суд маъмурчилиги институтини ташкил этиш, судьялар ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш, комплаенс назоратини жорий этиш ҳамда интизомий ҳайъат орқали жазо тартибини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
2026-02-12T17:44+0500
2026-02-12T17:44+0500
2026-02-12T17:51+0500
суд
судья
ўзбекистон
коррупция
ислоҳотлар
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0c/55659644_0:129:1280:849_1920x0_80_0_0_8ff65a58c91320ce6231c6317f09eea8.jpg
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Суд мустақиллигини таъминлаш ва судьяларни ташқи босимлардан ҳимоя қилиш учун Судьялар олий кенгаши масъул ҳисобланади.Ҳисобот даврида 59 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жумладан, 19 нафар судья қасамёд ва одоб-ахлоқ талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди, 3 нафари жиноий жавобгарликка тортилди. 58 нафар судьянинг лавозими пасайтирилди, 266 нафари интизомий жавобгарликка тортилди. Ваколат муддати тугаган 33 нафар судья навбатдаги лавозимга нолойиқ деб топилди.Суд фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратурага 5 та тақдимнома киритилди.Ҳудудий судлар раислари чиқарган 6 мингтадан ортиқ буйруқ ўрганилиб, 231 тасида 314 нафар судьяга одил судловга дахлсиз вазифалар юклатилгани аниқланди ва бартараф этилди.Суд аппарати ходимлари билан ишлаш ва ташкилий масалалар учун “суд маъмурчилиги” институтини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда.Суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, 10 март – Халқаро аёл судьялар кунини нишонлаш бўйича режалар белгилаб олинди.Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, қатор тавсиялар берди.
https://sputniknews.uz/20251125/sudya-mustaqillik-kadrlar-tanlov-53715598.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0c/55659644_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_018bb2d52d364886bfdb9718ab3874e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, судьялар олий кенгаши, суд мустақиллиги, судья ваколати тугатилди, интизомий жавобгарлик, судья жиноий жавобгарлик, суд маъмурчилиги, мол-мулк декларацияси, комплаенс назорат, гендер тенглик, суд тизими ислоҳоти
шавкат мирзиёев, судьялар олий кенгаши, суд мустақиллиги, судья ваколати тугатилди, интизомий жавобгарлик, судья жиноий жавобгарлик, суд маъмурчилиги, мол-мулк декларацияси, комплаенс назорат, гендер тенглик, суд тизими ислоҳоти
Судьялар мол-мулки декларацияси ва ишга олишда шаффофлик: президент таклифларни маъқуллади
17:44 12.02.2026 (янгиланди: 17:51 12.02.2026) Суд тизимида “суд маъмурчилиги” институтини жорий этиш, интизомий ҳайъат тузиш ва судьялар мол-мулкини декларация қилишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Судьялар олий кенгаши раисининг ахбороти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Суд мустақиллигини таъминлаш ва судьяларни ташқи босимлардан ҳимоя қилиш учун Судьялар олий кенгаши масъул ҳисобланади.
Ҳисобот даврида 59 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жумладан, 19 нафар судья қасамёд ва одоб-ахлоқ талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди, 3 нафари жиноий жавобгарликка тортилди. 58 нафар судьянинг лавозими пасайтирилди, 266 нафари интизомий жавобгарликка тортилди. Ваколат муддати тугаган 33 нафар судья навбатдаги лавозимга нолойиқ деб топилди.
Суд фаолиятига аралашиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратурага 5 та тақдимнома киритилди.
Ҳудудий судлар раислари чиқарган 6 мингтадан ортиқ буйруқ ўрганилиб, 231 тасида 314 нафар судьяга одил судловга дахлсиз вазифалар юклатилгани аниқланди ва бартараф этилди.
Суд аппарати ходимлари билан ишлаш ва ташкилий масалалар учун “суд маъмурчилиги” институтини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда.
Шунингдек, Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш, судьялар ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилишни жорий этиш, комплаенс назоратини кучайтириш ҳамда суд аппарати ходимларини ишга қабул қилишнинг очиқ тартибини яратиш таклиф қилинди.
Суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, 10 март – Халқаро аёл судьялар кунини нишонлаш бўйича режалар белгилаб олинди.
Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, қатор тавсиялар берди.