https://sputniknews.uz/20260609/okmk-3-mis-boyitish-fabrikasi-58220104.html
Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикасини йил охиригача тўлиқ ишга туширишни топширди
Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикасини йил охиригача тўлиқ ишга туширишни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йил якунига қадар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида (ОКМК) 3-мис бойитиш фабрикасида барча асосий технологик занжирлар тўлиқ ишга туширилиши керак. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига шундай вазифа қўйди.
2026-06-09T11:09+0500
2026-06-09T11:09+0500
2026-06-09T11:09+0500
иқтисод
мис
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
олмалиқ кмк
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58219593_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_227ca8493fc3c412ed7ba682e43059d5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Жорий йил якунига қадар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида (ОКМК) 3-мис бойитиш фабрикасида барча асосий технологик занжирлар тўлиқ ишга туширилиши керак. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига шундай вазифа қўйди.Давлат раҳбарига мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот берилди.Маълум қилинишича, 3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушгач, комбинатда мис концентратининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошиши кўзда тутилган. Замонавий технологиялар жорий қилиниши ҳисобига энергия сарфи ва таннархни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.Тақдимотда 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.Бугунги кунда лойиҳа доирасида базавий инжиниринг ҳужжатлари тайёрланмоқда, қурилиш майдонида ер ишлари ва геологик бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.Мутасаддиларга 4-мис бойитиш фабрикаси учун зарур ер майдонларини ажратиш, қурилиш майдонида тайёргарлик ишларини давом эттириш, базавий инжиниринг ҳужжатларини белгиланган муддатда якунлаш ва лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш режасини аниқлаштириш бўйича топшириқлар берилди.Март ойида ОКМКда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилган эди. Лойиҳанинг қиймати - 2,7 миллиард доллар. Фабрика тўлиқ қувватга чиққанидан сўнг йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш ва 900 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
https://sputniknews.uz/20260405/uzbekistan-3-trln-dollar-qazilma-56722421.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/09/58219593_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_12d8b9af07c832e7f8ca00beec2934f3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, мис, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олмалиқ кмк, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
иқтисод, мис, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олмалиқ кмк, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикасини йил охиригача тўлиқ ишга туширишни топширди
3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушгач, комбинатда мис концентратининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 5 минг тоннага ошади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Жорий йил якунига қадар Олмалиқ кон-металлургия комбинатида (ОКМК) 3-мис бойитиш фабрикасида барча асосий технологик занжирлар тўлиқ ишга туширилиши керак. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига шундай вазифа
қўйди. Давлат раҳбарига мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот берилди.
“Жорий йил якунига қадар 3-мис бойитиш фабрикасида рудани қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, барча асосий технологик занжирларни тўлиқ ишга тушириш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, 3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушгач, комбинатда мис концентратининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошиши кўзда тутилган. Замонавий технологиялар жорий қилиниши ҳисобига энергия сарфи ва таннархни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.
Тақдимотда 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бугунги кунда лойиҳа доирасида базавий инжиниринг ҳужжатлари тайёрланмоқда, қурилиш майдонида ер ишлари ва геологик бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддиларга 4-мис бойитиш фабрикаси учун зарур ер майдонларини ажратиш, қурилиш майдонида тайёргарлик ишларини давом эттириш, базавий инжиниринг ҳужжатларини белгиланган муддатда якунлаш ва лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш режасини аниқлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Март ойида ОКМКда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати
ишга туширилган эди. Лойиҳанинг қиймати - 2,7 миллиард доллар. Фабрика тўлиқ қувватга чиққанидан сўнг йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш ва 900 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш имконияти яратилади.