https://sputniknews.uz/20260405/uzbekistan-3-trln-dollar-qazilma-56722421.html
Мирзиёев: Ўзбекистонда 3 трлн долларлик кон ва истиқболли майдонлар аниқланган
Мирзиёев: Ўзбекистонда 3 трлн долларлик кон ва истиқболли майдонлар аниқланган
Sputnik Ўзбекистон
Президент геологлар куни муносабати билан соҳадаги ютуқларни очиқлади: 2,5 мингдан ортиқ кон, 30,7 млрд долларлик лойиҳалар ва янги захиралар қайд этилди. 05.04.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-04-05T11:20+0500
2026-04-05T11:20+0500
2026-04-05T11:32+0500
қазилма бойликлари
ўзбекистон
иқтисод
олтин
уран
мис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/69/46/694614_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_2c8135a1a6fb57a40397cf306446e684.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев геологлар куни муносабати билан йўллаган табригида Ўзбекистоннинг минерал хомашё салоҳияти ва соҳадаги сўнгги натижаларни маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда умумий баҳоси тахминан 3 триллион долларга тенг 2 минг 500 дан ортиқ кон ва 3 мингдан зиёд истиқболли майдонлар аниқланган.Бугунга қадар 1 минг 458 та қазилма объекти онлайн аукцион орқали сотилиб, бюджетга 1 триллион сўмдан зиёд маблағ тушди ва 100 мингга яқин иш ўринлари яратилди.Сўнгги ўн йилда давлат бюджетидан 8,2 триллион сўм ажратилиб, 2 мингга яқин техника ва технологиялар жорий этилди, геология-қидирув ускуналари 70 фоизга янгиланди.2016–2025 йилларда 1 минг 900 дан зиёд янги конлар очилди. Уран захиралари эса 97 минг тоннадан 140 минг тоннагача ошди.“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, олтин ишлаб чиқаришни 1,5 баробар, кумушни 3 карра, мисни 3,5 марта, шунингдек, уран, темир ва кўмир ишлаб чиқаришни 3 ҳиссага ошириш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260404/shavkat-mirziyoev-bir-guruh-geologiya-xodimlarini-mukofotladi-56715797.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/69/46/694614_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_7fa5a26b7295606da1aeceff51b9d0f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қазилма бойликлари, ўзбекистон, иқтисод, олтин, уран, мис
қазилма бойликлари, ўзбекистон, иқтисод, олтин, уран, мис
Мирзиёев: Ўзбекистонда 3 трлн долларлик кон ва истиқболли майдонлар аниқланган
11:20 05.04.2026 (янгиланди: 11:32 05.04.2026) Президент геологлар куни муносабати билан соҳадаги ютуқларни очиқлади: 2,5 мингдан ортиқ кон, 30,7 млрд долларлик лойиҳалар ва янги захиралар қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев геологлар куни муносабати билан йўллаган табригида Ўзбекистоннинг минерал хомашё салоҳияти ва соҳадаги сўнгги натижаларни маълум қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда умумий баҳоси тахминан 3 триллион долларга тенг 2 минг 500 дан ортиқ кон ва 3 мингдан зиёд истиқболли майдонлар аниқланган.
Сўнгги йилларда соҳага халқаро стандартлар жорий қилиниб, инвестициявий жозибадорлик оширилди. Ҳозирда хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 30 миллиард 700 миллион долларлик 90 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бугунга қадар 1 минг 458 та қазилма объекти онлайн аукцион орқали сотилиб, бюджетга 1 триллион сўмдан зиёд маблағ тушди ва 100 мингга яқин иш ўринлари яратилди.
Сўнгги ўн йилда давлат бюджетидан 8,2 триллион сўм ажратилиб, 2 мингга яқин техника ва технологиялар жорий этилди, геология-қидирув ускуналари 70 фоизга янгиланди.
2016–2025 йилларда 1 минг 900 дан зиёд янги конлар очилди. Уран захиралари эса 97 минг тоннадан 140 минг тоннагача ошди.
Шунингдек, Олмалиқда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга янги мис фабрикаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 6 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди, йиллик тушум 5 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, олтин ишлаб чиқаришни 1,5 баробар, кумушни 3 карра, мисни 3,5 марта, шунингдек, уран, темир ва кўмир ишлаб чиқаришни 3 ҳиссага ошириш режалаштирилган.