Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Зафар ХалиловКак проходит первый звонок в Ташкенте
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу йил 1-синфга 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил мактабларга 795 минг нафардан ортиқ болани қабул қилиш режалаштирилган.
Биринчи синфга 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинади. Қабул икки босқичда амалга оширилади: 20 июндан 31 июльгача микроҳудуд бўйича, 1 августдан эса бўш ўринлар мавжуд мактабларга қўшимча қабул бошланади.
Ота-оналар қабул учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон ариза юбориши мумкин.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Олийгоҳ ва техникумларга қабул бошланди
Янгиликлар лентаси
0