https://sputniknews.uz/20260605/oliygoh-qabul-58112391.html
Олийгоҳ ва техникумларга қабул бошланди
Олийгоҳ ва техникумларга қабул бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида тест топширадиганлар фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.
2026-06-05T11:07+0500
2026-06-05T11:07+0500
2026-06-05T11:07+0500
жамият
абитуриент
отм
қабул комиссияси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489501_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_dca8ee9d1b7a57d626f9236dbf787d07.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 июндан 2026-2027 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ-81-сонли фармонига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул жараёни "аввал тест, сўнг танлов" тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида тест топширадиганлар фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширувчилар эса таълим тили, тест топшириш ҳудуди, таълим йўналиши ва касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олий таълим муассасасини белгилайди.Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.Иккинчи босқичда эса кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланганидан кейин 15 кун давомида абитуриентлар олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлигини танлайди.Абитуриентлар тест синовида тўплаган балларини имтиҳондан кейинги куни билишлари мумкин. Талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани ҳақидаги маълумотлар қабулнинг иккинчи босқичи якунланганидан кейин бир ҳафта ичида Билимни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.Техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар эса олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижалари эълон қилинганидан сўнг 10 кун ичида техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлайди. Натижалар бир ҳафта муддатда эълон қилинади.Вазирликнинг маълум қилишича, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида вазирлик ҳамда барча олий таълим муассасаларида "Қабул-2026" штаблари фаолияти йўлга қўйилган.Фуқаролар қабул жараёни бўйича саволларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1006, Билимни баҳолаш агентлигининг 1195 ишонч телефонлари ёки @EduuzUniversalBot орқали жавоб олиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20250915/abiturient-oliygoh-qabul-yangi-tartib-51979696.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489501_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_6ed9866c16e2a38cb98d5982ea064fb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, абитуриент, отм, қабул комиссияси, ўзбекистон
жамият, абитуриент, отм, қабул комиссияси, ўзбекистон
Олийгоҳ ва техникумларга қабул бошланди
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 5 июндан 2026-2027 ўқув йили учун олий ва касбий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар қилди.
Президентнинг 2024 йил 24 майдаги ПФ-81-сонли
фармонига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул жараёни "аввал тест, сўнг танлов" тамойили асосида икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар
my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида тест топширадиганлар фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширувчилар эса таълим тили, тест топшириш ҳудуди, таълим йўналиши ва касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олий таълим муассасасини белгилайди.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқичда эса кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланганидан кейин 15 кун давомида абитуриентлар олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлигини танлайди.
Абитуриентлар тест синовида тўплаган балларини имтиҳондан кейинги куни билишлари мумкин. Талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани ҳақидаги маълумотлар қабулнинг иккинчи босқичи якунланганидан кейин бир ҳафта ичида Билимни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.
Техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар эса олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижалари эълон қилинганидан сўнг 10 кун ичида техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлайди. Натижалар бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Вазирликнинг маълум қилишича, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида вазирлик ҳамда барча олий таълим муассасаларида "Қабул-2026" штаблари фаолияти йўлга қўйилган.
Фуқаролар қабул жараёни бўйича саволларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1006, Билимни баҳолаш агентлигининг 1195 ишонч телефонлари ёки
@EduuzUniversalBot орқали жавоб олиши мумкин.