https://sputniknews.uz/20250915/abiturient-oliygoh-qabul-yangi-tartib-51979696.html
Бакалавриатга қабул қилишнинг янги тартиби бўлади - тафсилотлар
Бакалавриатга қабул қилишнинг янги тартиби бўлади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим бакалавриатига кириш қоидалари ва имтиҳон тартиби эълон қилинди
2025-09-15T18:17+0500
2025-09-15T18:17+0500
2025-09-15T18:17+0500
ўзбекистон
янги қарор
янги қонун
таълим
отм
қабул комиссияси
абитуриент
тест синовлари
ўзбек тили тест
давлат тест маркази (дтм)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489237_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_d2572a07d1200372ee37b71a252ecd6e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори билан “Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қуйидагилар асосида ўқишга қабул қилинади: Президент ҳужжатлари билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари бўйича давлат гранти, жумладан, таълим гранти асосида; Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган умумий қабул параметрлари асосида. Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади: Қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади: Абитуриентнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичи якунлангач, 1 ҳафта муддатда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
https://sputniknews.uz/20250915/ozbekiston-yagona-davlat-imtihonlari-51974379.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489237_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_78aa26bf70e7a8b7d5f172a9d59d845e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олий таълим қабул, бакалавриатга кириш тартиби, бакалавриатга қабул қоидалари, абитуриентлар учун тест имтиҳонлари, она тили, математика, тарих фанлари, касбий ва ижодий имтиҳонлар, қабул жараёни икки босқич, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, абитуриент натижалари эълони, бакалавриат давлат гранти
ўзбекистон олий таълим қабул, бакалавриатга кириш тартиби, бакалавриатга қабул қоидалари, абитуриентлар учун тест имтиҳонлари, она тили, математика, тарих фанлари, касбий ва ижодий имтиҳонлар, қабул жараёни икки босқич, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, абитуриент натижалари эълони, бакалавриат давлат гранти
Бакалавриатга қабул қилишнинг янги тартиби бўлади - тафсилотлар
Эндиликда бакалавриатга қабул президент ҳужжатлари билан тасдиқланган йўналишлари бўйича давлат гранти ва давлат комиссияси тасдиқлаган параметрлар асосида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори билан “Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги
низом тасдиқланди.
Низомга кўра, олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қуйидагилар асосида ўқишга қабул қилинади:
Президент ҳужжатлари билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари бўйича давлат гранти, жумладан, таълим гранти асосида;
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган умумий қабул параметрлари асосида.
Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади:
1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари;
2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.
Қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда 5 июндан 25 июнгача тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди;
2-босқичда тест синови якунлангач, 15 кун давомида олий таълим ташкилоти, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлиги танланади.
Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақида маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.
Абитуриентнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичи якунлангач, 1 ҳафта муддатда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.