https://sputniknews.uz/20250915/ozbekiston-yagona-davlat-imtihonlari-51974379.html
Ўзбекистон мактабларида ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади
Ўзбекистон мактабларида ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира олади.
2025-09-15T15:06+0500
2025-09-15T15:06+0500
2025-09-15T15:06+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26991420_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_cc0460777f155e2694fd2442d25b9bab.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ўзбекистонда мактабларнинг юқори синфлари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқоти давомида маълум қилди.Таъкидланишича, ҳозир мактабларда 6,5 млн ўқувчи таълим оляпти. Бу йил мактабларни 400 мингга яқин ўқувчи битирган бўлса, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Сўнгги саккиз йилда 500 тага яқин янги мактаблар қурилиб, мавжудларининг кенгайгани ҳисобига 1 млн ўқувчи ўрни яратилди.Хусусий мактабларга шароит яратилгани натижасида ота-оналар учун танлаш имконияти пайдо бўлгани, 200 мингдан зиёд ўқувчи хусусий мактабларда ўқиётгани қайд этилди. Мактаб таълимида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидланди.Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади. Мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира олади.Ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар оляпти. Масалан, 2016 йилгача жами 2 минг нафар мактаб ўқувчиси сертификат олган эди. Ўтган йили хорижий тилларнинг ўзидан 150 минг ёшлар халқаро сертификатга эга бўлди. Энди бундай сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади.
https://sputniknews.uz/20250915/yoshlarni-zamonaviy-kasb-hunarga-orgatish-yili-51973154.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26991420_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_83871e2dad6c9614fea54ce4f49605ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ягона давлат имтиҳонлари ўзбекистон маълумот қачондан
ягона давлат имтиҳонлари ўзбекистон маълумот қачондан
Ўзбекистон мактабларида ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади
Мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира олади.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ўзбекистонда мактабларнинг юқори синфлари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқоти давомида
маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозир мактабларда 6,5 млн ўқувчи таълим оляпти. Бу йил мактабларни 400 мингга яқин ўқувчи битирган бўлса, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Сўнгги саккиз йилда 500 тага яқин янги мактаблар қурилиб, мавжудларининг кенгайгани ҳисобига 1 млн ўқувчи ўрни яратилди.
Хусусий мактабларга шароит яратилгани натижасида ота-оналар учун танлаш имконияти пайдо бўлгани, 200 мингдан зиёд ўқувчи хусусий мактабларда ўқиётгани қайд этилди. Мактаб таълимида бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидланди.
Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.
Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади. Мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира олади.
Ҳар йили ўн минглаб мактаб ўқувчилари хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар оляпти. Масалан, 2016 йилгача жами 2 минг нафар мактаб ўқувчиси сертификат олган эди. Ўтган йили хорижий тилларнинг ўзидан 150 минг ёшлар халқаро сертификатга эга бўлди. Энди бундай сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади.