2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Oбуна бўлиш
Шу мақсадда Касбий таълим агентлиги ташкил қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқоти давомида маълум қилди.
“Биз ёшларимизни нафақат замон билан ҳамнафас, балки келажакка тайёр қилиб тарбиялашимиз керак. Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади”, - деди давлат раҳбари.
Маълум қилинишича, иқтисодиётга йилига 30-35 миллиард доллар инвестиция, янги йўналишлар, замонавий технологиялар кириб келяпти, минглаб корхоналар ишга тушяпти. Шунинг ўзидан йилига 250-300 минг атрофида юқори даромадли иш ўринлари пайдо бўляпти.
Бу жойлар, энг аввало, ёшлар ишли бўлиши учун қўшимча имконият. Лекин улар замонавий технология ва хорижий тилларни билиши, касбий кўникма ва малакага эга бўлиши зарурлиги таъкидланди.
2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлиши қайд этилди.
Шу мақсадда Касбий таълим агентлиги ташкил қилинмоқда. Ушбу агентлик ва ҳокимларнинг асосий вазифаси барча 598 та техникумга янги муҳит олиб кириш ва халқаро стандартларни жорий қилишдан иборат бўлади.
Человек пишет на бумаге. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
Янгиликлар лентаси
0