Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Ҳодиса юзасидан Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 5 та қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:05 да ўраб олинган ва соат 14:55 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та "Cobalt", 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
"Оқибатда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган", - дейилган хабарда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Ҳукумат комиссиясига жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф қилиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олиниб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
В результате пожара в Коканде погиб один человек. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Қўқонда кўп қаватли уйдаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0