Тошкент вилоятининг икки шаҳрида ҳокимлар ўзгарди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларида янги ҳокимлар иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент вилоятининг Нурафшон ва Олмалиқ шаҳарларида янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Нурафшон шаҳрига Қобил Ҳамдамов ҳоким этиб тайинланди.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Кличханов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Ҳамдамов бунга қадар Олмалиқ шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келган. Фаолияти давомида Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Барҳаёт Мелиев эса Олмалиқ шаҳри ҳокими бўлди.
У 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Мелиев фаолияти давомида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар у вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
В Ферганской области утверждены хокимы четырех районов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2026
Фарғона, Бешариқ, Ўзбекистон туманлари ва Марғилонга ҳокимлар тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0