Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оромгоҳларда бепул дам олади

© газета Федерации профсоюзовОткрытие детского оздоровительного лагеря Сох в Ферганской области
Открытие детского оздоровительного лагеря Сох в Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Улар оромгоҳларда бошқа тенгдошлари билан биргаликда, бир хил шароитларда ҳордиқ чиқаради.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ижтимоий лойиҳа бошланди.

Лойиҳа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида йўлга қўйилди.
Унинг доирасида барча ҳудудлардан 7-14 ёшли жами 1 295 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола касаба уюшмалари тизимидаги оромгоҳларда 12 кун давомида дам олади.

Улар оромгоҳларда бошқа тенгдошлари билан биргаликда, бир хил шароитларда ҳордиқ чиқаради. Таъкидланишича, бу уларнинг жамиятга интеграциялашуви, дўстона муҳитда мулоқот қилиши ва ёрқин таассуротларга эга бўлишига хизмат қилади.

Лойиҳа иштирокчилари учун йўлланмалар ва дам олиш билан боғлиқ барча харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилмоқда. Ҳозирги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 1062 нафар бола оромгоҳларга юборилиб, соғломлаштириш тадбирлари бошланди.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус мамлакатда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бахтли болалигини таъминлаш йўлидаги муҳим амалий қадамлардан бири ҳисобланади.
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2026
Ижтимоий реестр: оилалар 3 тоифага ажратилади, нафақа тартиби ўзгарди
Янгиликлар лентаси
0