Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди – натижалар

© SputnikГолосование в день парламентских выборов в Армении
Голосование в день парламентских выборов в Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Сайлов натижаларига кўра, Пашинян бошчилигидага ҳукмрон партияда 50 фоизда кам овоз тўплаган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 7 июнь куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда 16 та партия ва иккита блок қатнашди.
Sputnik Арманистоннинг хабар қилишича, мамлакат Марказий сайлов қўмитаси барча участкаларда берилган овозларни санаб чиққан.
Дастлабки маълумотларга кўра, кураш олиб борган сиёсий кучлар қуйидагича овоз тўплаган:
“Фуқаролик шартномаси” (амалдаги бош вазир Никол Пашинян бошчилигида) – 49,81 фоиз;
“Кучли Арманистон” блоки (тадбиркор Самвел Карапетян раҳбарлигида) – 23,29 фоиз;
“Арманистон” блоки (собиқ президент Роберт Кочарян бошчилигида) – 9,94 фоиз.
“Фаровон Арманистон” (тадбиркор Гагик Царукян раҳбарлигида) – 4 фоиз.
Қолган партиялар парламентга сайланиш учун етарлича овоз тўплай олмаган.
Сайловларда иштирок этиш даражаси 58,97 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2018 ва 2021 йиллардаги парламент сайловларига нисбатан юқорироқ бўлди.
Никол Пашинян унинг партияси парламентда кўпликни олиши ва у ҳукуматни шакллантира олишини маълум қилди.
Ўз навбатида, Самвел Карапетян сайловларни демократик деб аташ мумкин эмаслигини ва мухолифатга босим ўтказилганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон ҳукумати мағлубиятга учраганини англаб, парламент сайловларида овозларни ҳисоблашни тўхтатган. Сиёсатчининг таъкидлашича, сайлов участкаларидан маълумотлар келиши билан ҳукмрон куч кўрсаткичлари пасайган.
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Медведев: Пашинян курси Арманистонни ЕОИИ бозоридан маҳрум қилади
Янгиликлар лентаси
0