Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Медведев: Пашинян курси Арманистонни ЕОИИ бозоридан маҳрум қилади

© Sputnik / Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Дмитрий Медведевнинг айтишича, Никол Пашиняннинг сиёсати Арманистоннинг Россия, КХШТ ва ЕОИИ билан муносабатларини хавф остига қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сиёсати мамлакатнинг Россия, ОДКБ ва ЕОИИ билан муносабатларини тўғридан-тўғри хавф остига қўймоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Медведевнинг айтишича, Арманистон ЕОИИга аъзоликдан энг кўп фойда кўраётган давлатлардан бири. Бироқ Пашиняннинг ҳозирги курси мамлакат учун иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, Ереван ЕОИИ доирасидаги имкониятларни сақлаб қолишни истайди, бир вақтнинг ўзида эса Евроиттифоқ томон ҳаракат қилмоқда. Медведев аввалроқ Пашинян “ЕОИИ ва Евроиттифоқ ўртасида ўтиришга” уринаётганини айтган эди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосарига кўра, бундай сиёсат оқибатида Арманистон халқи Россия ва бутун ЕОИИ бозоридан, шунингдек, ўн йиллар давомида шаклланган иқтисодий алоқалардан маҳрум бўлиши мумкин.
Медведев, шунингдек, Арманистон учун газ нархи масаласига ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, Ереваннинг Россиядан узоқлашиши мамлакатни газни европача нархларда харид қилиш заруратига олиб келиши мумкин. Бу эса ҳозирги тарифлардан уч баравар қиммат бўлади.
“Бу унинг ўзи ва атрофидагилар учун оқибатсиз қолмайди, жумладан иқтисодий ҳамкорлик параметрлари бўйича ҳам”, — деди Медведев.
Шу билан бирга, у Россия Арманистон халқига бўлган муносабатини ўзгартирмаганини таъкидлади. Медведевнинг сўзларига кўра, Москва учун стратегик шерик — “ҳар қандай армани раҳбар” эмас, балки Арманистон халқидир.
Медведев Пашинян Россия билан муносабатларни узиш курсига ўтганини ҳам айтди. Унинг фикрича, Арманистон раҳбарияти Ғарбда сиёсий обрў орттиришга уриниб, Россия билан алоқаларни хавф остига қўймоқда.
Заседание Госсовета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Путин Арманистонни ЕИ ёки ЕОИИ бўйича танлов қилишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0