Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Путин Арманистонни ЕИ ёки ЕОИИ бўйича танлов қилишга чақирди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишЗаседание Госсовета
Заседание Госсовета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия президенти Арманистон ЕИ ва ЕОИИ ўртасидаги танловни тезроқ аниқлаши кераклигини, бу иқтисодий масала эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Арманистон Европа Иттифоқи ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи бўйича танловни чўзмаслиги кераклигини айтди.
“Биз арман халқи учун фойдали бўлган ҳамма нарсани қўллаб-қувватлаймиз. Арман халқи билан асрлар давомида алоҳида муносабатларимиз бор”, — деди Путин журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш режалари алоҳида кўриб чиқилиши керак. Путин бу масалани бир неча бор Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан муҳокама қилганини таъкидлади.
Россия президентининг фикрича, Ереван ЕИ ва ЕОИИ ўртасидаги танловни имкон қадар эртароқ аниқлаши лозим.
“Менимча, Арманистон фуқароларига ҳам, Россияга — асосий иқтисодий ҳамкор сифатида бизга ҳам нисбатан тезроқ аниқ қарор қабул қилиш тўғри бўларди. Масалан, референдум ўтказиш мумкин”, — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, агар Арманистон халқи Европа Иттифоқи билан интеграцияни танласа, Россия тегишли хулосалар чиқаради ва “юмшоқ, зиёли ҳамда ўзаро манфаатли ажралиш” йўлидан бориши мумкин.
Путин Арманистон ЕОИИ доирасида қатор иқтисодий имтиёзларга эга эканини ҳам эслатди. Унинг сўзларига кўра, бу қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, божхона тўловлари ва миграция соҳаларига тааллуқли.
Россия раҳбари Россия ва Арманистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2025 йил якуни бўйича 7 миллиард доллар атрофида бўлганини таъкидлади. У Арманистон ялпи ички маҳсулоти 29 миллиард доллар эканини ҳисобга олганда, бу жиддий кўрсаткич эканини айтди.
Путин мазкур масалани ЕОИИнинг навбатдаги саммитида кўтариш мумкинлигини ҳам билдирди. ЕОИИ Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши 28–29 май кунлари Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ, 1 апрель куни Путин Пашинян билан Москвадаги музокаралар чоғида Арманистон бир вақтнинг ўзида Европа Иттифоқи ва ЕОИИ божхона иттифоқларида бўла олмаслигини айтган эди. У бу сиёсий эмас, иқтисодий характердаги масала эканини таъкидлаган.
Пресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Лавров: Арманистон бир вақтнинг ўзида ЕИ ва ЕОИИ аъзоси бўла олмайди
Янгиликлар лентаси
0