Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

© Федерация шахмат УзбекистанаАфруза Хамдамова стала вице-чемпионской Азии по шахматам
Афруза Хамдамова стала вице-чемпионской Азии по шахматам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу ғалабадан кейин ўзбекистонлик шахматчи аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида 26-ўринга кўтарилиб олди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 28 май-6 июнь кунлари Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган “Asian Individual Chess Championships 2026” да Афруза Ҳамдамова кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
“Қитъанинг энг нуфузли мусобақаларидан бирида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова 9 тур якунига кўра 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллади ва Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, шахматчи 9 000 доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.
Осиё чемпионатидаги муваффақиятли натижалардан сўнг Афруза Ҳамдамова ўзининг “live” рейтингини 2439.6 пунктга (+12.6) етказди ҳамда аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида 26-ўринга кўтарилиб, дунёнинг кучли 30 нафар шахматчиси қаторидан жой олди.

Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нилуфархон Имомқўзиева бу мусобақада 6 очко тўплаб, аёллар халқаро гроссмейстери (WGM) нормативини бажарди.
FIDE учредила премию за выдающиеся достижения в шахматах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
FIDE шахматда янги мукофот таъсис этди — илк ғолиблар Самарқандда эълон қилинади
Янгиликлар лентаси
0