ABC: АҚШ армияси ҳарбий маҳкумларга ўлим жазосини ижро этишга тайёрланмоқда

© AP PhotoВС США готовятся провести казни военных впервые за полвека
ВС США готовятся провести казни военных впервые за полвека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2026
Oбуна бўлиш
Ички режага кўра, президент рухсат берса, АҚШ армияси 1961 йилдан бери илк бор ҳарбий маҳкумларга нисбатан ўлим жазосини ижро этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. АҚШ армияси президент Дональд Трамп тегишли рухсат берган тақдирда ҳарбий маҳкумларга нисбатан ўлим жазосини ижро этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди ABC News ички режалаштириш ҳужжатига таяниб.
Режа ҳарбий судлар томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган тўрт нафар маҳкумга тааллуқли. Агар қарор ижро этилса, бу АҚШ армиясида ярим асрдан ортиқ вақт ичида биринчи шундай ҳолат бўлади.
Ҳужжат “Operation Resolute Justice” деб номланган. Унда маҳкумларни Канзасдаги Форт-Ливенворт ҳарбий қамоқхонасидан Индиана штатидаги Терре-Ҳот федерал муассасасига ўтказиш бўйича чоралар назарда тутилган.
АҚШ армияси вакили Синтия Смитнинг айтишича, бундай режалаштириш машғулотлари охирги 20 йил давомида мунтазам ўтказиб келинган ва улар президент ўлим жазосини тасдиқлаган тақдирда тайёргарлик кўришнинг стандарт қисми ҳисобланади.
ABC қайд этишича, АҚШ ҳарбий судлари ўлим жазосини тайинлаши мумкин, аммо уни ижро этиш учун президент розилиги талаб этилади.
АҚШ армиясида сўнгги ўлим жазоси 1961 йилда ижро этилган. Шундан бери ҳарбий тизимда бундай жазо қўлланмаган.
Человек за колючей проволокой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Сенат маҳкумлар жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришга доир қонунни маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0