ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда Александр Пушкин таваллудининг 227 йиллиги ва Рус тили куни нишонланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Байрам муносабати билан Тошкентдаги Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйилди, шоир шеърлари ўқилди ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов, "Россотрудничество"нинг Тошкентдаги офиси раҳбари Ирина Старосельская ва бошқалар иштирок этди. Маросимда Россия элчихонаси, Тошкентдаги "Рус уйи" маданий маркази, Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.Нега Пушкин рус адабий тилининг яратувчиси ҳисобланади?Пушкинга қадар рус тилида бадиий асарлар қаттиққўл грамматик қоидаларга асосланган, тушуниш мураккаб бўлган ва жуда кўп хорижий сўзлар ишлатилган "маданий тилда" ёзилган. Зодагонлар ҳам одатда шундай тилда гаплашишган. Оддий халқ эса мутлақо бошқача, енгил ва содда сўзлардан фойдаланган. Пушкиннинг ўзи зодагон оила фарзанди бўлса-да, унинг энагаси оддий халқ вакили бўлган. Шу сабабли у ёшлигидан ҳар иккалала шевани мукаммал ўрганган ва келажакда ўз ижодида уларни бирлаштириб, ягона ва бой рус адабий тилининг пайдо бўлишига асос солган. Ундан сўнг бошқа шоир ва ёзувчилар шундай услубда ёзишни бошлаган.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда Александр Пушкин таваллудининг 227 йиллиги ва Рус тили куни нишонланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Байрам муносабати билан Тошкентдаги Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйилди, шоир шеърлари ўқилди ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов, "Россотрудничество"нинг Тошкентдаги офиси раҳбари Ирина Старосельская ва бошқалар иштирок этди.
Биз бугун Тошкентда ўзбек халқи билан биргаликда Александр Сергеевич Пушкиннинг туғилган кунини нишонламоқдамиз. Биз шоирнинг шеърларини ўқидик, романсларини куйладик ва у ҳақида ҳикоялар тингладик. Ўзбек халқи бизнинг умумий шоиримизни ҳурмат қилиши биз учун жуда қувонарли, - деди Старосельская.
Маросимда Россия элчихонаси, Тошкентдаги "Рус уйи" маданий маркази, Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Нега Пушкин рус адабий тилининг яратувчиси ҳисобланади?
Пушкинга қадар рус тилида бадиий асарлар қаттиққўл грамматик қоидаларга асосланган, тушуниш мураккаб бўлган ва жуда кўп хорижий сўзлар ишлатилган "маданий тилда" ёзилган. Зодагонлар ҳам одатда шундай тилда гаплашишган. Оддий халқ эса мутлақо бошқача, енгил ва содда сўзлардан фойдаланган.
Пушкиннинг ўзи зодагон оила фарзанди бўлса-да, унинг энагаси оддий халқ вакили бўлган. Шу сабабли у ёшлигидан ҳар иккалала шевани мукаммал ўрганган ва келажакда ўз ижодида уларни бирлаштириб, ягона ва бой рус адабий тилининг пайдо бўлишига асос солган. Ундан сўнг бошқа шоир ва ёзувчилар шундай услубда ёзишни бошлаган.