Қурилишга рухсат олиш соддалаштирилмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовЗагрязнённый воздух
Загрязнённый воздух - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қурилишга рухсат олиш жараёни соддалаштирилади. Президент тегишли фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида мазкур фармонда назарда тутилган давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
2026 йил 1 июлдан объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш “1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.
Бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик нормаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда бу бино лойиҳасини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.
Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.
2026 йил 1 сентябрдан қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув камераларидан фойдаланиш ҳамда қурилиши янгидан бошланадиган қуйидаги объектларда видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш чоралари кўрилади:
- тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларида;
- бюджет ҳисобидан қуриладиган қиймати 3 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда.
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Тошкентда қурилиш майдонлари камера ва экологик датчиклар билан назорат қилинади
Янгиликлар лентаси
0