https://sputniknews.uz/20260605/ozbekiston-rossiya-58142568.html
Ўзбекистон Россияга қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришни таклиф қилади – Мирзиёев
Ўзбекистон Россияга қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришни таклиф қилади – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Бу бизнес учун янги бозорлар, фуқаролар учун эса даромад топишда қўшимча имкониятлар яратади. 05.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-05T20:16+0500
2026-06-05T20:16+0500
2026-06-05T20:16+0500
жамият
россия
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
петербург халқаро иқтисодий форуми
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141048_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_8f6625e638600c7826957e9ad6eeffb7.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон Россияга ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришишни таклиф этди. Таклифни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида билдирди. маълум қилди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, илк босқичда у рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профилни яратиш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олиши мумкин. Бу бизнес учун янги бозорлар, фуқаролар учун эса даромад топишда қўшимча имкониятлар яратади.Ўзбекистон етакчиси вазифа фақат ёшларга замонавий билим беришдан иборат эмаслиги, ёшлар илғор компетенсияларни ўзлаштириши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имкон берадиган шароитларни яратиш муҳимлигини қайд этди. Бу ўринда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади.3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
https://sputniknews.uz/20260605/ozbekiston-58142152.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141048_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_7457c86155475786132712701102e36e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, петербург халқаро иқтисодий форуми, рақамли технологиялар
жамият, россия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, петербург халқаро иқтисодий форуми, рақамли технологиялар
Ўзбекистон Россияга қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришни таклиф қилади – Мирзиёев
Бу бизнес учун янги бозорлар, фуқаролар учун эса даромад топишда қўшимча имкониятлар яратади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон Россияга ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришишни таклиф этди. Таклифни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида билдирди.
маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, илк босқичда у рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профилни яратиш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олиши мумкин. Бу бизнес учун янги бозорлар, фуқаролар учун эса даромад топишда қўшимча имкониятлар яратади.
“Айни пайтда рақамлаштиришни кенг қўллашга интилар эканмиз, ҳар қандай ўзгаришлар негизида доимо инсон туришини ёдда тутиш муҳимдир. Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг энг ёш мамлакатларидан бири бўлиб, аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Бу шунчаки оддий статистика эмас. Бу – ривожланиш учун қувват, энергия манбаи. Бу – янги талаб. Бу – бизнинг келажагимиз”, - деди Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчиси вазифа фақат ёшларга замонавий билим беришдан иборат эмаслиги, ёшлар илғор компетенсияларни ўзлаштириши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун имкон берадиган шароитларни яратиш муҳимлигини қайд этди. Бу ўринда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.