Ўзбекистон Евроосиё технологик саноатлаштириш камарини яратишни таклиф қилди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтиш Шавкат Мирзиёев
 Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу ягона рақамли саноат кооперация платформаси билан бирлаштирилган ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш ва технология кластерлари тизими.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё технологик саноатлаштириш камарини яратишни таклиф қилди. Бу ташаббусни президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб билдирди.

Давлат раҳбари бу ягона рақамли саноат кооперация платформаси билан бирлаштирилган ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш ва технология кластерлари тизими эканлигини тушунтирди.

Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, лойиҳа технологияларни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлашдан тортиб ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва хорижий бозорларга чиқишгача бўлган тўлиқ туркумли ёндашувни назарда тутади.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Мирзиёев: Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодий ўсиш марказига айланмоқда
Янгиликлар лентаси
0