Мирзиёев: Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодий ўсиш марказига айланмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари минтақада Шимол ва Жануб, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги асосий алоқа чорраҳаси шаклланаётгани билдирди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Марказий Осиё иқтисодий ўсишнинг мустақил марказига айланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида маълум қилди.

“Ўзбекистон ва умуман, Марказий Осиё мустақил иқтисодий ўсиш марказига айланмоқда. Бу минтақада келажакнинг транспорт, технология ва демография соҳаларидаги қиёфаси намоён бўлмоқда. Ушбу маконда Шимол ва Жануб, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги асосий коммуникациялар чорраҳаси шаклланмоқда”, - деди давлат раҳбари.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, кучайиб бораётган айни тенденцияни янада мустаҳкамлаш учун бизга сифат жиҳатидан янги даражадаги боғлиқлик ниҳоятда зарур. Бу ўринда нафақат анъанавий транспорт-логистика ва энергетика йўлакларини бирлаштириш, балки рақамли, тўлов ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини интеграция қилиш ҳақида ҳам сўз бормоқда.
"Кучли, бирлашган, иқтисодий жиҳатдан боғланган, очиқ ва барқарор Марказий Осиё барча шерикларимизнинг стратегик манфаатларига жавоб беради", - деди Ўзбекистон етакчиси.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
ПМЭФ-2026. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0