https://sputniknews.uz/20260605/mirziyoev-rossiyaga-inson-kapitalining-qoshma-platformasini-yaratishni-taklif-qildi-58142865.html
Мирзиёев Россияга Инсон капиталининг қўшма платформасини яратишни таклиф қилди
Мирзиёев Россияга Инсон капиталининг қўшма платформасини яратишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия учун эса энг олий қадрият бўлган инсонларга узоқ муддатли сармоядир. 05.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-05T20:22+0500
2026-06-05T20:22+0500
2026-06-05T20:22+0500
жамият
шавкат мирзиёев
россия
ўзбекистон
петербург халқаро иқтисодий форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141659_117:0:3756:2047_1920x0_80_0_0_e56101bd48f29f29d269fb3308e5e3bf.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратишни таклиф этди.Мирзиёвнинг фикрича, ёшлар учун бу янги иқтисодиёт сари аниқ-равшан йўналиш бўлади. Бизнес учун тайёр кадрлар базасидан фойдаланиш имкониятидир. Университетлар ва коллежлар учун бозорнинг реал талаби билан алоқа воситасидир. Ўзбекистон ва Россия учун эса энг олий қадрият бўлган инсонларга узоқ муддатли сармоядирЎзбекистонда хорижий олийгоҳларнинг 32 та, жумладан, Россия олий таълим муассасаларининг 15 та филиали фаолият юритмоқда. Бу Россиянинг хориждаги энг йирик университетлар тармоғи ҳисобланади.Шу билан бирга, касбий таълим, айниқса, амалиётга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш дастурларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.Онлайн таълим сервислари мазкур соҳадаги самарали ҳамкорлик механизми бўлиши мумкин. Бундай сервисларнинг ишга туширилиши ёшларга ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам зарур билимларни олиш имконини беради. Бу меҳнат мобиллиги моделини тубдан ўзгартиради ва уни ташкил этишни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади.3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
https://sputniknews.uz/20260605/ozbekiston-rossiya-58142568.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141659_572:0:3301:2047_1920x0_80_0_0_1a65e9f9c87d8acbd8da0ca17ad39104.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, россия, ўзбекистон, петербург халқаро иқтисодий форуми
жамият, шавкат мирзиёев, россия, ўзбекистон, петербург халқаро иқтисодий форуми
Мирзиёев Россияга Инсон капиталининг қўшма платформасини яратишни таклиф қилди
Ўзбекистон ва Россия учун эса энг олий қадрият бўлган инсонларга узоқ муддатли сармоядир.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратишни таклиф этди.
“Унинг вазифаси – таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат. Ушбу тизимда таълим дастурлари, тил ўргатиш ва ахборот технологиялари курслари, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иш берувчилар билан боғланиш имкониятлари бирлаштирилиши мумкин”, - деди давлат раҳбари Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб
Мирзиёвнинг фикрича, ёшлар учун бу янги иқтисодиёт сари аниқ-равшан йўналиш бўлади. Бизнес учун тайёр кадрлар базасидан фойдаланиш имкониятидир. Университетлар ва коллежлар учун бозорнинг реал талаби билан алоқа воситасидир. Ўзбекистон ва Россия учун эса энг олий қадрият бўлган инсонларга узоқ муддатли сармоядир
Ўзбекистонда хорижий олийгоҳларнинг 32 та, жумладан, Россия олий таълим муассасаларининг 15 та филиали фаолият юритмоқда. Бу Россиянинг хориждаги энг йирик университетлар тармоғи ҳисобланади.
Шу билан бирга, касбий таълим, айниқса, амалиётга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш дастурларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
Онлайн таълим сервислари мазкур соҳадаги самарали ҳамкорлик механизми бўлиши мумкин. Бундай сервисларнинг ишга туширилиши ёшларга ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам зарур билимларни олиш имконини беради. Бу меҳнат мобиллиги моделини тубдан ўзгартиради ва уни ташкил этишни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.