https://sputniknews.uz/20260605/mirziyoev-putin-58108187.html
Мирзиёев Петербургда Путин билан учрашди
Мирзиёев Петербургда Путин билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. 05.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-05T08:31+0500
2026-06-05T08:31+0500
2026-06-05T08:35+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
владимир путин
санкт-петербург
петербург халқаро иқтисодий форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58105026_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_34423349d54d211329bd718565389250.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.Таъкидланшича, савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди.Саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.Президентлар товар айирбошлашдаги жорий суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлигини қайд этишди.Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операсининг премьераси бўлиб ўтгани ҳамда “Эрмитаж” давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилди.Мирзиёев ва Путин бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди.Ўзбекистон раҳбари амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлиб турибди. Мирзиёев ташриф доирасида мамлакатда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260522/mirziyoev-putin-57785352.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58105026_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_92fa42908a1d29180d7423ce7ee9e374.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, владимир путин, санкт-петербург, петербург халқаро иқтисодий форуми
сиёсат, шавкат мирзиёев, владимир путин, санкт-петербург, петербург халқаро иқтисодий форуми
Мирзиёев Петербургда Путин билан учрашди
08:31 05.06.2026 (янгиланди: 08:35 05.06.2026) Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланшича, савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошди.
Саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
Президентлар товар айирбошлашдаги жорий суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлигини қайд этишди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операсининг премьераси бўлиб ўтгани ҳамда “Эрмитаж” давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилди.
Мирзиёев ва Путин бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди.
Ўзбекистон раҳбари амалий ташриф билан Санкт-Петербургда бўлиб турибди. Мирзиёев ташриф доирасида мамлакатда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.