https://sputniknews.uz/20260605/mirziyoev-58143106.html
Мирзиёев: 2026 йилда иқтисодиётимиз 8 фоиздан юқори ўсишини прогноз қилмоқдамиз
Мирзиёев: 2026 йилда иқтисодиётимиз 8 фоиздан юқори ўсишини прогноз қилмоқдамиз
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан кўпроққа ошириш ниятида. 05.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-05T20:32+0500
2026-06-05T20:32+0500
2026-06-05T20:32+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
петербург халқаро иқтисодий форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58139083_0:65:3412:1984_1920x0_80_0_0_90b3735f24fad30a3e0b72a3833178c2.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 147 миллиард долларга ошди, жорий йил эса 8 фоиздан юқори ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида маълум қилди.Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳатто ҳозирги глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсиш динамикасини намойиш этаётганини урғулади. Иқтисодиёт янада кўп қиррали бўлиб бормоқда, ички бозор кенгаймоқда, замонавий технологиялар, инфратузилма ва сифатли иш ўринларига талаб ортмоқда.Мирзиёев маълумотдарига кўра, фақат сўнгги 5 йилда аҳолининг умумий даромадлари 2,5 баробар ошди.3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
https://sputniknews.uz/20260605/mirziyoev-ozbekiston-58140129.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58139083_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_9052e4798bf8ae5550de1b2b634f8fee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, петербург халқаро иқтисодий форуми
иқтисод, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, петербург халқаро иқтисодий форуми
Мирзиёев: 2026 йилда иқтисодиётимиз 8 фоиздан юқори ўсишини прогноз қилмоқдамиз
Ўзбекистон иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан кўпроққа ошириш ниятида.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 147 миллиард долларга ошди, жорий йил эса 8 фоиздан юқори ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида
маълум қилди. “Иқтисодиётимиз ҳажми 50 миллиард доллардан 147 миллиард долларга ошди, жорий йил эса 8 фоиздан юқори ўсишни прогноз қилмоқдамиз. Ислоҳотлар бошланганидан буён мамлакатимизга 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб қилинди, минглаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Товар ва хизматлар экспорти қарийб 3 баробар ошди”, - деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳатто ҳозирги глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсиш динамикасини намойиш этаётганини урғулади. Иқтисодиёт янада кўп қиррали бўлиб бормоқда, ички бозор кенгаймоқда, замонавий технологиялар, инфратузилма ва сифатли иш ўринларига талаб ортмоқда.
Мирзиёев маълумотдарига кўра, фақат сўнгги 5 йилда аҳолининг умумий даромадлари 2,5 баробар ошди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси айнан шу мақсадга эришишга хизмат қилади. Ушбу даврга қадар биз аҳоли даромадларини ўртачадан юқори даражага кўтариш, барча соҳаларни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш, иқтисодиёт ҳажмини яна бир ярим баробар – 240 миллиард доллардан кўпроққа ошириш ниятидамиз”, - деди президент.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.