Маданият, санъат ва адабиёт намояндалари қўллаб-қувватланади – тафсилотлар

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Уй-жойга муҳтож соҳа вакилларига имтиёзли ипотека кредити берилади, улар санаторийларда бепул даволаниши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. “Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Уй-жойга муҳтож соҳа вакилларига имтиёзли ипотека кредити берилади
2026 йил 1 июлдан ҳар йили 1000 нафар уй-жойга муҳтож маданият, санъат ва ижодий соҳа вакилларига бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади,.
Бунда:
ипотека кредитлари ажратишда бошланғич тўлов кредит олувчи томонидан Фармонда белгиланган миқдорларда шакллантирилади, бунда бошланғич тўловнинг 50 фоизи ҳамда кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида тўланадиган фоизларнинг 10 фоиздан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

бошланғич тўловнинг 50 фоизини қоплаб бериш “subsidiya.idm.uz” дастурий таъминот тизими орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловларининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда қоплаб бериш тартиби жорий этилади:
- Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 6 баравари;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда –БҲМнинг 4 баравари.

Ҳар йили 1000 нафаргача соҳа вакиллари санаторийларда бепул даволаниши мумкин бўлади
2026 йил 1 июлдан ижодий бирлашмаларнинг тавсияси асосида Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаб бериш йўлга қўйилади:
- ҳар йили 1 минг нафаргача Давлат бюджети ҳисобидан даволаниш бўйича имтиёзга эга бўлмаган, бироқ ўз фаолиятида яхши натижаларга эришган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига юқори технологик операцияларни ўтказиш;
- ҳар йили 2 минг нафаргача маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига суғурта мукофоти БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган ихтиёрий тиббий суғурта бадаллари учун харажатларнинг 50 фоизини қоплаб бериш;

-ҳар йили 100 нафаргача соҳада камида 10 йил ишлаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси санаторийларида бепул даволаниш.
2026 йил 1 октябрдан ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабаларга ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган 100 мингта оилаларнинг 1 нафар фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концерт тадбирлари учун бепул ваучер берилади.

Санъат соҳасидаги нуфузли танловлари ғолибларига пул мукофоти берилади
Фармонга кўра, қуйидагиларни давлат бюджети ҳисобидан ҳар йили молиялаштириш тизими жорий этилади:
- йилига камида 50 та энг сара асарларни яратиш учун шоир ва ёзувчиларга ижодий буюртма бериш;
- опера, симфония каби мумтозва замонавийжанрлар бўйича ҳар йили камида 20 та янги асар яратиш учун ижодкорларга давлат буюртмаси бериш;

-ҳар йили миллий адабиётнингэнг сара 10 та асарини хорижий тилларга таржима қилиш ва муаллифлар иштирокида чет элларда тақдимотлар ўтказиш харажатларини қоплаб бериш;
- Ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида чоп этиладиган китобларни нашр этиш учун қоғоз харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
- шеърият билан санъатни уйғунлаштирганҳолда ташкилэтиладиган энг сара 100 та шеърий концертларни ўтказиш бўйича давлат буюртмаси бериш.
2026 йил 1 сентябрдан:
- маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорларда 1 марталик пулмукофоти билан рағбатлантирилади:
- Гран-при ва 1-ўрин ғолиби – халқаро танлов бўйича 300 млн сўм, республика танлови бўйича 100 млн сўм миқдорида;
- 2-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 200 млн сўм, республика танлови бўйича – 50 млн сўм миқдорида;

- 3-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 100 млнсўм, республика танлови бўйича 25 млн сўм миқдорида;
- танловларнинг ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер)нинг ойлик маошига 1 йил давомида 100 фоизгача устама Давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

Давлат миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беради
2026 йил 1 июлдан Ўзбекистон фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг 30 фоиз қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
2027 йилдан ҳар йили театр, чолғу, хор ва рақс йўналишида умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида туман – вилоят – республика даражасида танловларни ўтказиб бориш йўлга қуйилади.
Бунда:
ҳар бир йўналиш бўйича республика даражасидаги танловда ғолиб деб топилган умумий ўрта таълим муассасасига Жамғарма ҳисобидан 500 млн сўмдангрант берилади;
республика танлови ғолиблари маданият ва санъат йўналишлари бўйича давлат таълим ташкилотларига киришда ижодий имтиҳондан озод этилади ва уларга максимал балл берилади.

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ижодий бирлашмалар ташкил этилади
Фармонга кўра, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ижодий бирлашмалар (ижодий бирлашмалар) ташкил этилади.
Ижодий бирлашмаларнинг ижодий раҳбарлари ва уларга ташкилий масалаларни ҳал этишда кўмаклашувчи ҳамраҳбарлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ижодий раҳбар ўз йўналишида янги иқтидорларни юзага чиқаришга масъул ҳисобланади.
2027 йилдан ижодий бирлашмаларнинг йиллик ижодий ҳисоботи шаклида Миллий ижодкорлар қурултойи ўтказилади ҳамда унда ижодий бирлашмаларнинг йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорлари Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
- ижодкорларнинг бадиий кечаси, маҳорат мактаби ва ижод уйлари ташкил этилади;
- 1 йил давомида ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида гонорар тўланади;
- 3 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланади, бунда ташиш харажатлари бўйича олинмай қолган даромадлар кейинчалик ҳар ойда қоплаб берилади;
- давлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажати тўлиқ қопланади.