Чегара божхона постларида рухсатномаларни бериш пунктлари очилди

© Пресс-служба Министерства транспорта УзбекистанаНа приграничных таможенных постах открыты пункты выдачи разрешений
На приграничных таможенных постах открыты пункты выдачи разрешений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Oбуна бўлиш
Олтида чегара пунктида миллий ташувчилар юк ва йўловчиларни ташиш учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатнома олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги қатор чегара божхона постларида халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатномалар бериш пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Ҳозир миллий ташувчиларга хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар бериш пунктлари Қорақалпоғистондаги “Довут-ота”, Бухоро вилоятидаги “Олот”, Андижон вилоятидаги “Дўстлик”, Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё”, шунингдекб Тошкент вилоятидаги “Яллама” ва “С. Нажимов” чегара божхона постларида иш бошлаган.
Таъкидланишчиа, янги тартиб халқаро юк ва йўловчи ташувларини амалга оширувчи миллий ташувчилар учун рухсатнома олиш жараёнини соддалаштириш ҳамда хизматларни чегара ҳудудларининг ўзида кўрсатиш имконини беради.
Тизим ҳукуматнинг март ойида қабул қилинган халқаро ташувлар соҳасида рухсат бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ишга туширилди.
Грузовик на границе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда божхона расмийлаштируви дақиқаларгача қисқарди
Янгиликлар лентаси
0