Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда божхона расмийлаштируви дақиқаларгача қисқарди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишГрузовик на границе, архивное фото
Грузовик на границе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИда электрон декларациялаш улуши 90 фоиздан ошди. Божхона расмийлаштируви дақиқалар ичида амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида божхона маъмуриятчилиги бўйича алоҳида сессия ўтказилади. Асосий эътибор автоматлаштириш, сунъий интеллект ва транзит жараёнларининг узлуксизлигига қаратилади.
ЕОИИ Божхона кодекси 2018 йил 1 январдан амал қила бошлаганидан буён иттифоқ мамлакатлари божхона соҳасида қоғоз декларациялардан рақамли алгоритмларга ўтди. Ҳозир ЕОИИда электрон декларациялаш улуши 90 фоиздан ошган, юкларни расмийлаштириш вақти эса кўп ҳолларда дақиқалар билан ўлчанмоқда.
Бунга сунъий интеллект элементлари, катта маълумотларни таҳлил қилиш, бошқа идоралар базалари билан автоматик солиштириш каби рақамли воситалар ёрдам бермоқда. Инспекция-кўрик мажмуалари тасвирларини таҳлил қилишда ҳам “ақлли” тизимлардан фойдаланилмоқда.
Форум сессиясида сунъий интеллектни божхона органлари фаолиятида амалий қўллаш, бу йўналишдаги ҳуқуқий ва этик масалалар, шунингдек, янги технологиялар жорий этилганда божхона ходимларининг роли муҳокама қилинади.
Мутахассислар учун асосий вазифа — савдо иштирокчилари учун ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш, юкларни расмийлаштиришни тезлаштириш ва транзит жараёнларини узлуксиз қилишдан иборат.
V Евроосиё иқтисодий форуми 28–29 май кунлари Остонада бўлиб ўтади. Унинг асосий мавзуси “ЕОИИ глобал рақамли пойгада: сунъий интеллектга ставка” деб белгиланган.
Грузовые автомобили у КПП Чернышевское в Калининградской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ юкларни етказиб бериш вақти ва ташув харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0