B1 сертификати бор абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ўқитувчиларга B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик устамалар берилади.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда чет тили фани мавжуд бўлган бакалавриат таълим йўналишларига киришда хорижий тил бўйича B1 сертификати учун 75 фоиз балл берилади. Адлия вазирлиги тегишли идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
- эндиликда инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси 1–6 баллик тизим бўйича белгиланади;
- бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
- педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тилидан бериладиган TKT, TESOL, TEFL va TESL сертификатларининг амал қилиш муддати ҳисобга олинади;
- касбий таълим ташкилотларининг педагоглари хорижий тильда махсус фанларни ўқитганлиги учун уларнинг лавозим маошига нисбатан миллий ва халқаро тан олинган B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик устамалар берилади;
- ўқитувчиларига Digital SAT сертификатининг математика бўлимидан 750 ва ундан юқори балл олган тақдирда устама белгиланади;
- умумий ўрта таълим мактабларидаги мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама берилади.