Меҳнат бозори, чет тили ва IT: Мирзиёев битирувчиларга қандай тавсиялар берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев “сўнгги қўнғироқ” муносабати билан битирувчиларни табриклаб, таълим, касб, стартап ва IT соҳасидаги имкониятларни санади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “сўнгги қўнғироқ” муносабати билан мактаб битирувчиларини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари бугун мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида байрам тадбирлари ўтаётганини таъкидлади. Жорий йилда 472 минг нафар ўғил-қиз мактаб таълимини тугатиб, катта ҳаётга қадам қўймоқда.
Президент табригида битирувчилар учун яратилаётган имкониятлар, таълим ва меҳнат бозоридаги талаблар ҳамда ёшлар эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритди.
Хусусан, давлат раҳбари қуйидаги рақамларни келтирди:
• жорий йилда 472 минг нафар ўқувчи мактабни тамомламоқда;
• биринчи марта 11 минг нафардан зиёд битирувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан якунламоқда;
• мамлакатда 207 та олийгоҳ ва 643 та техникум битирувчиларга билим ва касб беришга тайёр;
• 171 нафар ёш дунёнинг етакчи университетларига қабул қилинди;
• тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар учун банклар жорий йил 25 триллион сўм арзон кредит таклиф этмоқда;
• стартап лойиҳалари учун 100 миллион доллар маблағ ажратилиши белгиланган;
• йирик IT компаниялар ҳар йили камида 50 минг битирувчини сунъий интеллект бўйича ўқитиб, ишга жойлаштиришга тайёр;
• келгуси йилларда 168 минг гектар супер интенсив саноатлашган боғлар ташкил этилади.
Мирзиёев бугунги меҳнат бозорида фақат диплом эмас, амалий билим, малака ва натижа муҳим эканини таъкидлади. У битирувчиларни камида битта хорижий тил ва замонавий касбни эгаллашга чақирди.
Президент ёшлар учун китоб ўқишнинг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, китоб инсонга кенг дунёқараш, кучли ирода ва тўғри йўл беради.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда ёшлар эришаётган ютуқларни ҳам тилга олди. Жумладан, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Абдуқодир Ҳусанов каби спортчилар шахмат ва футбол оламида Ўзбекистон номини дунёга танитмоқда.
Шунингдек, ёш кино ижодкорлар суратга олган қисқа метражли фильм Канн халқаро кинофестивали доирасидаги инклюзив фильмлар фестивалида Гран-при мукофотига сазовор бўлгани қайд этилди.
Президент битирувчиларни олдиларига катта мақсадлар қўйишга, ўзларига ишонишга ва доимо олға интилишга чақирди.
Проходит диалог Президента с молодежью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Йигирма икки миллион ёш - бу катта куч: Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0