Тошкентда “Энг яхши фотосурат” танлови ғолиблари тақдирланди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Танловга 23 нафар муаллифнинг 164 та фотоасари қабул қилинди, ишлар композиция, бадиий ечим ва техник маҳорат бўйича баҳоланди.
Тошкент Фотосуратлар уйида “Энг яхши фотосурат” республика ижодий танлови якунларига бағишланган фотокўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида танлов ғолиблари ҳам тақдирланди.
Лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан Вазирлар маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилди.
Танловнинг асосий мақсади фото санъати орқали миллий қадриятлар, байрам маданияти, тинчлик ва тотувлик муҳити ҳамда оилавий анъаналарни тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Лойиҳада республиканинг барча ҳудудларидан профессионал фотосуратчилар ва ёш ижодкорлар иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқиши учун 23 нафар муаллиф томонидан тақдим этилган 164 та фотоасар қабул қилинди.
Экспертлар ишларга мавзунинг очиб берилиши, композиция, бадиий ечим ва техник маҳорат мезонлари асосида баҳо берди.
Танлов ҳайъати раиси, фоторассом Рустам Шарипов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида лойиҳа миллий фотография ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у келгусида бундай танловларнинг ахборот қамрови ва тарғиботини кучайтириш зарурлигига эътибор қаратди.
“Танлов жуда қисқа муддатда эълон қилингани сабабли кўплаб фотографлар ундан бехабар қолди. Афсуски, танлов ҳақидаги анонслар кенг жамоатчиликка етарли даражада етказилмади”, — деди Шарипов.
Унинг фикрича, давлат миқёсидаги аҳамиятли тадбир сифатида бундай танловнинг тарғиботи ҳам шунга муносиб даражада бўлиши керак.
“Бундай танлов нафақат кўргазма сифатида, балки маҳорат мактаби вазифасини ҳам бажариши зарур. У миллий фотографиямиз ривожига хизмат қилиб, ижодкорларни юқори касбий мезонларга интилишга ундаши керак”, — таъкидлади фоторассом.
Шариповнинг айтишича, бугунги кунда суратга олиш имкониятлари кенгайган бўлса-да, бадиий ёндашув ва профессионал маҳоратни ривожлантиришга эҳтиёж сақланиб қолмоқда.
Рустам Шарипов танлов мамлакат миқёсида ўтказилаётгани учун унинг географияси ва жанрлар қамрови ҳам кенг бўлиши муҳимлигини қайд этди.
“Энг яхши фотосурат” танлови мамлакат миқёсида ўтказилар экан, унинг географияси ва жанрлар қамрови ҳам кенг бўлиши керак. Турли йўналишларни қамраб оладиган қўшимча номинациялар жорий этилиши иштирокчилар сони ва ижодий рақобатни оширишга хизмат қилади”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай ташаббуслардан имкони қадар кўпроқ ижодкорлар манфаатдор бўлиши лозим.
“Албатта, кўп жиҳатлар молиявий имкониятларга боғлиқлигини тушунамиз. Бироқ Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида давлат ташкилотлари, нашриётлар ва оммавий ахборот воситалари учун юқори сифатли, мазмунли ва таъсирчан фотосуратларга эҳтиёж янада ортади”, — таъкидлади Шарипов.
Фоторассомнинг фикрича, танлов ва кўргазмалар фақат иштирокчилар учун эмас, балки кенг жамоатчилик учун ҳам қизиқарли бўлиши керак.
“Энг муҳими — томошабин. Фотография санъатининг ҳақиқий баҳоси уни кўрадиган ва ҳис этадиган кенг жамоатчилик орқали намоён бўлади”, — деди танлов ҳайъати раиси.
Кўргазмада намойиш этилган фотоасарларда миллий байрамларнинг ранг-баранглиги, авлодлар давомийлиги, халқнинг бой анъаналари ҳамда замонавий Ўзбекистоннинг тинч ва бунёдкор ҳаёти акс этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танлов ғолиблари қуйидагича аниқланди:
I ўрин — Зафар Рўзиқулов,
II ўрин — Владимир Гончаренко,
III ўрин — Махсетбай Ҳабибуллаев.
“Энг ёш фотограф” номинацияси ғолиби Мария Малиновская бўлди. У шўъба номидан табрикланиб, муносиб тақдирланди. Унинг устози — Ҳусниддин Ато.
Ташкилотчиларга кўра, мазкур танлов ва фотокўргазма фото санъатини ривожлантириш, иқтидорли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, миллий маданий мерос ва маънавий қадриятларни кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Танлов Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент Фотосуратлар уйи томонидан Маданият вазирлиги, Журналистлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Танлов ҳайъати раиси, фоторассом Рустам Шарипов

Танлов ҳайъати раиси, фоторассом Рустам Шарипов - Sputnik Ўзбекистон
1/19

Танлов ҳайъати раиси, фоторассом Рустам Шарипов

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
2/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
3/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
4/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
5/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
6/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Назира Боймуродова

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Назира Боймуродова - Sputnik Ўзбекистон
7/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Назира Боймуродова

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
8/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
9/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
10/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
11/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
12/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Илона Покровская

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Илона Покровская - Sputnik Ўзбекистон
13/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчиси Илона Покровская

© Sputnik / Бахром Хатамов

Устоз ва шогирд

Устоз ва шогирд - Sputnik Ўзбекистон
14/19

Устоз ва шогирд

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови афишаси

"Энг яхши фотосурат" республика танлови афишаси - Sputnik Ўзбекистон
15/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови афишаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
16/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
17/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

"Энг яхши фотосурат" республика танлови - Sputnik Ўзбекистон
18/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчилари

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчилари - Sputnik Ўзбекистон
19/19

"Энг яхши фотосурат" республика танлови қатнашчилари

Янгиликлар лентаси
0