https://sputniknews.uz/20260604/tashkent-central-south-asia-forum-58073697.html
Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича форум ўтмоқда
Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича форум ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланди. Унда минтақавий хавфсизлик, Афғонистон билан ҳамкорлик ва транспорт-логистика алоқалари муҳокама қилинмоқда.
2026-06-04T11:14+0500
2026-06-04T11:14+0500
2026-06-04T11:14+0500
ҳамкорлик
термиз
ўзбекистон
марказий осиё
мдҳ
хавфсизлик
жамият
сергей лебедев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58068798_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_adbf8c5ddd1e406febabd586229c958c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Яқин Шарқ давлатлари ҳамда Америкадан 150 нафардан ортиқ сиёсатчи, тадбиркор ва эксперт иштирок этмоқда.Иштирокчилар минтақавий хавфсизлик, Афғонистон билан ҳамкорлик, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ва барқарор тараққиёт масалаларини муҳокама қилади.МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг таъкидлашича, глобал босим кучайиб бораётган шароитда давлатларнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан очиқ мулоқот ва интеграцияга тайёрлигига боғлиқ.Унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари тажрибаси муваффақиятли иқтисодий кўрсаткичлар ортида ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган сиёсий танлов туришини кўрсатади.Лебедев 35 йил давомида МДҲ сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим майдонига айланганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Ҳамдўстлик мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга ўсган, ижобий динамика 2026 йилда ҳам сақланиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260522/mdh-mishustin-57793651.html
термиз
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58068798_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_77ef9c169044d756f401b7d5916201da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳамкорлик, термиз, ўзбекистон, марказий осиё, мдҳ, хавфсизлик, жамият, сергей лебедев
ҳамкорлик, термиз, ўзбекистон, марказий осиё, мдҳ, хавфсизлик, жамият, сергей лебедев
Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича форум ўтмоқда
Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Яқин Шарқ давлатларидан 150 нафардан ортиқ вакил иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Яқин Шарқ давлатлари ҳамда Америкадан 150 нафардан ортиқ сиёсатчи, тадбиркор ва эксперт иштирок этмоқда.
Иштирокчилар минтақавий хавфсизлик, Афғонистон билан ҳамкорлик, транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш ва барқарор тараққиёт масалаларини муҳокама қилади.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг таъкидлашича, глобал босим кучайиб бораётган шароитда давлатларнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан очиқ мулоқот ва интеграцияга тайёрлигига боғлиқ.
“Буюк глобал босим шароитида айнан давлатларнинг очиқ муҳокама ва яқин интеграцияга тайёрлиги бизга барқарорликни сақлаб қолиш имконини беради”, — деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари тажрибаси муваффақиятли иқтисодий кўрсаткичлар ортида ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган сиёсий танлов туришини кўрсатади.
Лебедев 35 йил давомида МДҲ сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим майдонига айланганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Ҳамдўстлик мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти 2,1 фоизга ўсган, ижобий динамика 2026 йилда ҳам сақланиши кутилмоқда.