https://sputniknews.uz/20260604/russia-mehnat-migratsiya-nazorat-ozgarish-58097171.html
Мигрант ID: Россияда мигрантлар учун нималар ўзгаряпти
Мигрант ID: Россияда мигрантлар учун нималар ўзгаряпти
Sputnik Ўзбекистон
Давлат Думаси депутати Алексей Нечаев “Мигрант ID” тизими Россияда меҳнат миграциясини шаффоф қилиш, чегарада биометрик назоратни кучайтириш ва бандликни кузатишга қаратилганини айтди.
2026-06-04T18:42+0500
2026-06-04T18:42+0500
2026-06-04T18:47+0500
россия давлат думаси
мигрантлар
миграция
рақамли технологиялар
москва
петербург халқаро иқтисодий форуми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58096319_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_d6e03a71edbf40afd56e46b85585b88b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россияда меҳнат миграциясини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. “Мигрант ID” тизимини жорий этиш бу борадаги муҳим воситалардан бири бўлиб, у чет эл фуқаросининг рақамли профилини яратишга ва унинг мамлакат ҳудудидаги меҳнат фаолиятини кузатиб боришга имкон беради.Россия Давлат думаси депутати ва “Новие люди” (Янги инсонлар) партияси етакчиси Алексей Нечаевнинг ПХИФ-2026 доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида айтишича, лойиҳанинг асосий ғояси мигрантларнинг Россияда бўлишини имкон қадар шаффоф қилишдан иборат.Нечаевнинг сўзларига кўра, тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири чегарада биометрик назоратни жорий этиш бўлади. Бундай ишлар аллақачон Москва ва Москва вилоятида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тизим хорижий ишчиларнинг бандлигини аниқроқ кузатиш имконини беради.Мигрантнинг рақамли профили бўйича эксперимент ўтган йилнинг ёзида Москва ва Москва вилоятида бошланган. Депутатнинг сўзларига кўра, Россияда ишлаётган барча меҳнат мигрантларининг қарийб 30 фоизи айнан шу ҳудудларга тўғри келади.Унинг фикрича, тўпланган тажриба янги моделнинг самарадорлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан расмийлар яқин вақт ичида тизимни бутун мамлакат бўйлаб кенгайтиришни кўриб чиқмоқда.Нечаев сўнгги йилларда Давлат думаси миграция соҳасини тартибга солишга қаратилган бир неча ўнлаб қонунчилик қарорларини қабул қилганини ҳам эслатиб ўтди. Унинг фикрича, кенг қамровли ёндашув аллақачон ўз самарасини бера бошлаган.Шу билан бирга, у Россия ҳудудларидаги вазият турлича эканлигини таъкидлади. Айрим субъектларда миграция юки юқорилигича қолаётган бўлса, бошқаларида бу муаммо деярли мавжуд эмас.Нечаев тизимни такомиллаштириш бўйича кейинги қадамлар қаторида хорижий ишчиларни мақсадли олиб келиш механизмини ривожлантиришни қайд этди. Тахмин қилинишича, мигрантлар Россияга аниқ вазифалар учун келади, алоҳида яшайди, шартнома асосида ишлайди ва уни якунлагач, ватанига қайтади.Нечаевнинг сўзларига кўра, бундай амалиёт аллақачон мавжуд, лекин уни янада тизимли ва кенг тарқалган қилиш режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260312/russia-migrantlar-patent-ozgarishlar-56231553.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/04/58096319_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_6b53aa7912f51043568151dc9c59f368.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия давлат думаси, мигрантлар, миграция, рақамли технологиялар, москва, петербург халқаро иқтисодий форуми
россия давлат думаси, мигрантлар, миграция, рақамли технологиялар, москва, петербург халқаро иқтисодий форуми
Мигрант ID: Россияда мигрантлар учун нималар ўзгаряпти
18:42 04.06.2026 (янгиланди: 18:47 04.06.2026) Эксклюзив
Россия депутати ПХИФ-2026 доирасида "Мигрант ID" тизими нималиги ва қачон ишга тушиши ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россияда меҳнат миграциясини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. “Мигрант ID” тизимини жорий этиш бу борадаги муҳим воситалардан бири бўлиб, у чет эл фуқаросининг рақамли профилини яратишга ва унинг мамлакат ҳудудидаги меҳнат фаолиятини кузатиб боришга имкон беради.
Россия Давлат думаси депутати ва “Новие люди” (Янги инсонлар) партияси етакчиси Алексей Нечаевнинг ПХИФ-2026 доирасида
Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида айтишича, лойиҳанинг асосий ғояси мигрантларнинг Россияда бўлишини имкон қадар шаффоф қилишдан иборат.
“Мигрант ID нинг асосий ғояси шундаки, биз мигрант ҳақида ҳамма нарсани биламиз”, — деди у.
Нечаевнинг сўзларига кўра, тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири чегарада биометрик назоратни жорий этиш бўлади. Бундай ишлар аллақачон Москва ва Москва вилоятида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тизим хорижий ишчиларнинг бандлигини аниқроқ кузатиш имконини беради.
“Бизга шаффоф одамлар керак, шунда биз аниқ биламиз: бу одам ишлайди, фойда келтиради, солиқларни тўлайди ва у билан ҳаммаси яхши”, — деди Нечаев.
Мигрантнинг рақамли профили бўйича эксперимент ўтган йилнинг ёзида Москва ва Москва вилоятида бошланган. Депутатнинг сўзларига кўра, Россияда ишлаётган барча меҳнат мигрантларининг қарийб 30 фоизи айнан шу ҳудудларга тўғри келади.
Унинг фикрича, тўпланган тажриба янги моделнинг самарадорлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан расмийлар яқин вақт ичида тизимни бутун мамлакат бўйлаб кенгайтиришни кўриб чиқмоқда.
Нечаев сўнгги йилларда Давлат думаси миграция соҳасини тартибга солишга қаратилган бир неча ўнлаб қонунчилик қарорларини қабул қилганини ҳам эслатиб ўтди. Унинг фикрича, кенг қамровли ёндашув аллақачон ўз самарасини бера бошлаган.
“Энг асосийси, сўровномалардан кўриб турибманки, миграция мавзуси ўта муҳим ва оғриқли даражадан пасайиб бормоқда, чунки тартиб ўрнатилаётгани сезиляпти. Менимча, бу бутун жамиятимизнинг катта ҳаракати”, — деди депутат.
Шу билан бирга, у Россия ҳудудларидаги вазият турлича эканлигини таъкидлади. Айрим субъектларда миграция юки юқорилигича қолаётган бўлса, бошқаларида бу муаммо деярли мавжуд эмас.
Нечаев тизимни такомиллаштириш бўйича кейинги қадамлар қаторида хорижий ишчиларни мақсадли олиб келиш механизмини ривожлантиришни қайд этди. Тахмин қилинишича, мигрантлар Россияга аниқ вазифалар учун келади, алоҳида яшайди, шартнома асосида ишлайди ва уни якунлагач, ватанига қайтади.
Нечаевнинг сўзларига кўра, бундай амалиёт аллақачон мавжуд, лекин уни янада тизимли ва кенг тарқалган қилиш режалаштирилмоқда.
"Жуда кўп ҳужжат ва қарорлар деярли тайёр ҳолатда. Ўйлайманки, бу йил кузда бу ишларнинг натижаларини кўрамиз", — дея хулоса қилди Алексей Нечаев.