Ўзбекистон асарлари Петербургнинг Фаберже музейидаги кўргазмага қўйилди

© Фонда развития культуры и искусстваКартины Государственного музея искусств Узбекистана представлены на выставке работ Маковских
Картины Государственного музея искусств Узбекистана представлены на выставке работ Маковских - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекциясидан 9 та асар Санкт-Петербургдаги Фаберже музейида очилган йирик кўргазмада намойиш этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Санкт-Петербургдаги Фаберже музейида “Замин муҳаббати ва самовий муҳаббат. Владимир ва Константин Маковскийлар” кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекциясидан 9 та асар ҳам намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва саънатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар берди
Кўргазма Петербург халқаро иқтисодий форуми ҳамда “Петербург мавсумлари” фестивали маданий дастури доирасида ташкил этилди. Лойиҳа рассом Владимир Маковский таваллудининг 180 йиллигига бағишланган бўлиб, 2026 йил 13 сентябргача давом этади.

Экспозициядан 25 тадан ортиқ музей коллекциясидан жамланган қарийб 170 та асар ўрин олган. Улар орасида Россиянинг етакчи музейлари тўпламларига мансуб ноёб асарлар ҳам бор.

Мазкур кўргазма Владимир ва Константин Маковскийлар ижодига мансуб асарларни бир майдонда жамлаган йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Унда Давлат Эрмитажи, Рус музейи, Третьяков галереяси каби музейлар қаторида Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳам ўз коллекцияси билан иштирок этмоқда.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълумотига кўра, Ўзбекистон музей экспонатларининг ушбу лойиҳадаги иштироки халқаро музейлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ва мамлакат маданий меросини нуфузли халқаро кўргазмаларда кенгроқ намойиш этишга хизмат қилади.
Эрмитаж возобновил работу после карантина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2026
Бухоро амирлиги сарой санъати Эрмитажда намойиш этилади
Янгиликлар лентаси
0