https://sputniknews.uz/20260603/ukraine-aholi-terror-usullar-oldirish-58060409.html
Автобусга ҳужум: Захарова Украина одамларни террористик усуллар билан ўлдираётганини айтди
Автобусга ҳужум: Захарова Украина одамларни террористик усуллар билан ўлдираётганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
ДХРнинг Енакиево шаҳрида рейс автобусига дрон ҳужуми қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, 8 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ғарб Киев ҳаракатлари ҳақида индамаслигини айтди.
2026-06-03T17:15+0500
2026-06-03T17:15+0500
2026-06-03T17:15+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
мария захарова
дунё янгиликлари
дунёда
россия тив
тергов
ҳалок бўлди
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58058666_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_11bd890332489a34774409353faeee36.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина Қуролли кучларининг ДХРда йўловчи автобусига қилган ҳужумини “одамларни овлаш” деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Захарованинг сўзларига кўра, Ғарб бундай ҳолатлар ҳақида индамай келмоқда.Унинг таъкидлашича, Киев режими мунтазам равишда терактлар содир этмоқда ва халқаро ҳамжамият бундай ҳаракатларни қоралаши керак.Захарова BBC журналисти Стив Розенбергнинг 2026 йилги ПХИФга келгани, бироқ Старобельскда Украина Қуролли кучлари ҳужуми оқибатида вайрон бўлган коллежни бориб кўришдан бош тортганини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, BBC вакиллари ЛХРга бормасликни “сиёсий позиция” билан изоҳлаган. Захарова бундай ёндашувни “виждонсизлик” ва “мутлақо сурбетлик ва орсизлик” деб атади.Аввалроқ Захарова ушбу ҳужумга муносабат, Киевни тинч аҳолидан қасос олишда айблаган эди.Чоршанба куни эрталаб ДХР раҳбари Денис Пушилин Украина дрони Енакиевода йўловчи автобусига ҳужум қилганини маълум қилган эди. Дастлаб автобус Москва — Симферополь йўналишида ҳаракатлангани айтилган, кейинги маълумотларда эса у Подольскдан Симферополга кетаётгани аниқлаштирилди.Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етган. Яна 11 киши жароҳатланган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёрдамчиси Алексей Кузнецовнинг маълум қилишича, 10 киши, жумладан, бир бола шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан теракт моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
https://sputniknews.uz/20260602/kyiv-starobelsk-hujum-58027144.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58058666_97:0:673:432_1920x0_80_0_0_0d446d0fd408ddf08b96d5eb4ec91961.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мария захарова, дунё янгиликлари, дунёда, россия тив, тергов, ҳалок бўлди, донецк халқ республикаси (дхр)
мария захарова, дунё янгиликлари, дунёда, россия тив, тергов, ҳалок бўлди, донецк халқ республикаси (дхр)
Автобусга ҳужум: Захарова Украина одамларни террористик усуллар билан ўлдираётганини айтди
Мария Захарова ДХРда ичида йўловчилари бўлган автобусга Киев уюштирган ҳужумни “одамларни овлаш” деб атади. У Ғарб Киев ҳаракатлари ҳақида индамаслигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина Қуролли кучларининг ДХРда йўловчи автобусига қилган ҳужумини “одамларни овлаш” деб атади. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Одамларни овлаш. Ўз одамларини зўрлик билан сафарбар қилишади, бизникиларни эса террористик усуллар билан ўлдиришади”, — деди у берган изоҳида.
Захарованинг сўзларига кўра, Ғарб бундай ҳолатлар ҳақида индамай келмоқда.
“Ҳа, улар жим туришади. Улар бу ҳақда гапиришмайди. Улар Киев режимининг жиноий ва ахлоқсиз ҳаракатларини кўрсатадиган ҳеч нарса қилмайди”, — деди у “Известия”га берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Киев режими мунтазам равишда терактлар содир этмоқда ва халқаро ҳамжамият бундай ҳаракатларни қоралаши керак.
Захарова BBC журналисти Стив Розенбергнинг 2026 йилги ПХИФга келгани, бироқ Старобельскда Украина Қуролли кучлари ҳужуми оқибатида вайрон бўлган коллежни бориб кўришдан бош тортганини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, BBC вакиллари ЛХРга бормасликни “сиёсий позиция” билан изоҳлаган. Захарова бундай ёндашувни “виждонсизлик” ва “мутлақо сурбетлик ва орсизлик” деб атади.
Аввалроқ Захарова ушбу ҳужумга муносабат, Киевни тинч аҳолидан қасос олишда айблаган эди.
“Жанг майдонида мағлубиятга учраётган Киев режими ҳимоясиз тинч аҳолидан аламини олишга интилмоқда”, — дейилади ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотда.
Чоршанба куни эрталаб ДХР раҳбари Денис Пушилин Украина дрони Енакиевода йўловчи автобусига ҳужум қилганини маълум қилган эди. Дастлаб автобус Москва — Симферополь йўналишида ҳаракатлангани айтилган, кейинги маълумотларда эса у Подольскдан Симферополга кетаётгани аниқлаштирилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етган. Яна 11 киши жароҳатланган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёрдамчиси Алексей Кузнецовнинг маълум қилишича, 10 киши, жумладан, бир бола шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.
Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан теракт моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.