Тошкент вилояти Краснодардан 2,5 минг тонна буғдой уруғи олади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых, архивное фото
Уборка урожая зерновых, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти учун Краснодардан “Алексеевич” ва “Гром” навли суперэлита ҳамда элита буғдой уруғларини етказиб бериш бўйича шартномалар расмийлаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкент вилояти учун Россиянинг Краснодар ўлкасидан 2,5 минг тонна юқори репродукцияли буғдой уруғини етказиб бериш бўйича шартномалар расмийлаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятига “Алексеевич” ва “Гром” навларининг суперэлита ҳамда элита авлодли уруғлари етказиб берилади. Ушбу уруғликлар ғалла ҳосилдорлигини ошириш ва вилоятда сифатли уруғчилик базасини шакллантириш учун харид қилинмоқда.
Келишувлар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев бошчилигидаги делегациянинг Краснодарга хизмат сафари доирасида амалга оширилмоқда.
Делегация аъзолари ғаллачилик соҳасида етакчи илмий муассасалардан бири ҳисобланган П.П. Лукяненко номидаги Миллий дон маркази раҳбарияти билан учрашди.
Музокараларда янги буғдой навларини яратиш, селекция ишларини такомиллаштириш, уруғчилик тизимини мустаҳкамлаш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар селекция ва уруғчилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий тадқиқотлар йўналишида тажриба алмашинувини кучайтиришга келишиб олди.
Чебоксары (Чувашия). Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Чувашия Бухоро вилоятига элита картошка уруғини етказишиб бериши мумкин
Янгиликлар лентаси
0