ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Остона шаҳрида V Евроосиё иқтисодий форуми доирасида ЕИК ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда тадбиркорлар транспорт-логистика кун тартиби, саноат кооперацияси, агрологистика, озиқ-овқат хавфсизлиги ва юк базасини ўрта муддатли прогнозлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.РСТИ вице-президенти Александр Муричевнинг таъкидлашича, бизнес ЕОИИнинг иш юритиш шароитларига таъсирини юқори баҳоламоқда ва Евроосиё интеграциясини иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим формати сифатида кўрмоқда.Ўтказилган сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 70,6 фоизи ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнлари бизнес юритиш шароитига жуда ёки ўртача ижобий таъсир қилаётганини қайд этган.Йиғилиш 29 май куни Остонада V Евроосиё иқтисодий форуми доирасида ўтказилди. Форумнинг асосий мавзуси “ЕОИИ глобал рақамли пойгада: сунъий интеллектга умид” деб аталди.
Остонадаги форумда ЕОИИ мамлакатларидаги бизнеснинг 70,6 фоизи интеграция жараёнлари иш шароитига ижобий таъсир қилаётгани қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Остона шаҳрида V Евроосиё иқтисодий форуми доирасида ЕИК ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгашининг ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСТИ) матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда тадбиркорлар транспорт-логистика кун тартиби, саноат кооперацияси, агрологистика, озиқ-овқат хавфсизлиги ва юк базасини ўрта муддатли прогнозлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
РСТИ вице-президенти Александр Муричевнинг таъкидлашича, бизнес ЕОИИнинг иш юритиш шароитларига таъсирини юқори баҳоламоқда ва Евроосиё интеграциясини иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим формати сифатида кўрмоқда.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 70,6 фоизи ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнлари бизнес юритиш шароитига жуда ёки ўртача ижобий таъсир қилаётганини қайд этган.
Йиғилиш 29 май куни Остонада V Евроосиё иқтисодий форуми доирасида ўтказилди. Форумнинг асосий мавзуси “ЕОИИ глобал рақамли пойгада: сунъий интеллектга умид” деб аталди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.