https://sputniknews.uz/20260603/shortan-gkm-talon-toroj-sxema-fosh-etilish-58053121.html
Шўртан ГКМ лойиҳасида 643 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Шўртан ГКМ лойиҳасида 643 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Шўртан газ-кимё мажмуаси қувватларини кенгайтириш лойиҳасида 643,2 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
2026-06-03T12:18+0500
2026-06-03T12:18+0500
2026-06-03T12:39+0500
қашқадарё вилояти
солиқ қўмитаси
ўзбекнефтгаз
ққс
прокуратура
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40057746_0:0:1204:677_1920x0_80_0_0_e755395a67a6b0c8199e29e2d0a1e80c.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Шўртан газ-кимё мажмуаси (ГКМ) ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳасида 643,2 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.Департамент терговга қадар текширувни Солиқ қўмитасининг комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган.Маълумотга кўра, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бир қатор тижорат тузилмалари масъуллари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.Натижада бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағи шакллантирилган. Департамент маълумотига кўра, кейин ушбу маблағ компаниялардан бирининг ҳисоб рақамига қайтарилган ва бошқа корхонанинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорлигини ёпишга йўналтирилган.Текширув натижасида 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди.
https://sputniknews.uz/20260127/talon-torojlik-malum-qilinish-55308588.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/12/40057746_143:0:1076:700_1920x0_80_0_0_dc2af9422c99dffb541bf19bd4118cfd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё вилояти, солиқ қўмитаси, ўзбекнефтгаз, ққс, прокуратура, жамият
қашқадарё вилояти, солиқ қўмитаси, ўзбекнефтгаз, ққс, прокуратура, жамият
Шўртан ГКМ лойиҳасида 643 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди
12:18 03.06.2026 (янгиланди: 12:39 03.06.2026) Терговга кўра, бир қатор компанияларнинг масъул шахслари солиқ органлари ва "Ўзбекнефтгаз" вакиллари билан тил бириктириб, ҚҚСни ноқонуний расмийлаштирган.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Шўртан газ-кимё мажмуаси (ГКМ) ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳасида 643,2 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
маълум қилди.
Департамент терговга қадар текширувни Солиқ қўмитасининг комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган.
Маълумотга кўра, Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бир қатор тижорат тузилмалари масъуллари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.
Улар Шўртан ГКМ қувватларини кенгайтириш бўйича кўрсатилган 5,3 триллион сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилганига қарамай, ушбу солиқ суммасини электрон ҳисобварақ-фактураларга ноқонуний киритган.
Натижада бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағи шакллантирилган. Департамент маълумотига кўра, кейин ушбу маблағ компаниялардан бирининг ҳисоб рақамига қайтарилган ва бошқа корхонанинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорлигини ёпишга йўналтирилган.
Текширув натижасида 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Маълумот учун, Шўртан газ-кимё мажмуаси Қашқадарё вилоятидаги йирик саноат объектларидан бири ҳисобланади. Мажмуа табиий газни қайта ишлаб, полиэтилен, суюлтирилган газ, конденсат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
2021 йилда унинг қувватларини кенгайтириш лойиҳаси 1,8 млрд долларга баҳоланган. Ўша пайтда лойиҳанинг 1,2 млрд долларини хорижий банклар ва молия институтлари кредитлари ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилгани хабар қилинган.