Президент раислигидаги йиғилишда катта талон-торожликлар ҳақида маълум қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаНа совещании под председательством президента было объявлено о выявлении крупных хищений
На совещании под председательством президента было объявлено о выявлении крупных хищений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Oбуна бўлиш
Йиғилишда “Ўзбекнефтегаз”, Давлат активлари агентлиги ва ИИВ тизимида йирик молиявий қонунбузилишлар аниқлангани маълум қилинди. Қатор раҳбарларга нисбатан чора кўрилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида “Ўзбекнефтегаз” АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва ИИВ тизимида йирик талон-торожликлар аниқлангани маълум қилинди.
Қайд этилишича, Давлат активлари агентлиги мансабдорлари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционда 120 миллиард сўмга сотган. Шу боис агентлик директори Акмалхон Ортиқов ишдан олинган.
ДХХга “Ўзбекнефтегаз” ва Давлат активлари агентлиги учун масъул ходимлар жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди. Давлат мулки сотувлари бўйича барча ҳолатларни қайта текшириш ва коррупциявий схемаларни фош этиш вазифаси қўйилди.
Қисқа муддатда бюджет тушумлари, талон-торож ва молиявий камчиликлар бўйича 53 триллион сўм, ташқи савдо операцияларида эса 8 миллиард доллардан ортиқ қарздорлик аниқланган.
Коррупция схемалари орқали 4,2 триллион сўм зарар етказилгани маълум бўлиб, 1,3 триллион сўми ундирилган, 55 нафар шахс қамоққа олинган.
ИИВ тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва департамент бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
В Узбекистане запустили производство кроссовок NIKE - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2026
2030 йилгача 16 турдаги давлат монополияси бекор қилинади
Янгиликлар лентаси
0