2030 йилгача 16 турдаги давлат монополияси бекор қилинади

© Ассоциация "Узчармсаноат"В Узбекистане запустили производство кроссовок NIKE
В Узбекистане запустили производство кроссовок NIKE - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2026
Oбуна бўлиш
Давлат монополияларини қисқартириш, иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш кўзланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб 16 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Стратегиядаги режага мувофиқ, 2026 йилда олтита, 2027 йилда тўртта, қолган йилларда эса ҳар йили иккитадан монополия тугатилади.
Иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 2026 йилга келиб 62 фоизга, 2030 йилгача эса 85 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларга стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилма конларини бериш амалиёти кенгайтирилади. Олтин, кумуш, рангли металлар, вольфрам, кўмир ҳамда норуда конларга берилган рухсатномалар сони тўрт баравар оширилиши режалаштирилган.

Лойиҳада давлат харидларида тўғридан-тўғри савдолар улушини қисқартириш ва очиқ тендерлар улушини 70 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, товар, молия, хизмат ва рақамли бозорларни қамраб олган ҳолда рақобат муҳитини баҳолаш амалга ошириладиган секторлар сони 20 тага етказилади. Чакана савдода эса халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлигини текшириш учун назорат харидлари сони 400 тагача оширилади.
Узбекистан в преддверии досрочных выборов президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2025
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда тайёрланди
Янгиликлар лентаси
0