Мирзиёев ва Путин АЭС қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев (Архивное фото)
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев  (Архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2026
Oбуна бўлиш
Президент 4–5 июнь кунлари Санкт-Петербургдаги халқаро форумда нутқ сўзлайди, Путин билан музокара ўтказади ва АЭС қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4–5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифнинг асосий воқеаларидан бири 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг (ПХИФ) ялпи йиғилиши бўлади. Мирзиёев “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтадиган йиғилишда нутқ сўзлайди.
Давлат раҳбари жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари ва мамлакатни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишлари юзасидан фикр билдиради.

ПХИФ 3–6 июнь кунлари бўлиб ўтади. Форум дастурида жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар, молия тизими келажаги, савдо, технологик ҳамкорлик ва бизнеснинг халқаро тараққиётдаги роли каби мавзулар муҳокама қилинади.

Ташриф дастурида Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви ҳам режалаштирилган. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, аввало иқтисодиёт, энергетика, саноат ва инвестиция йўналишларидаги қўшма лойиҳаларга эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, икки давлат етакчиси Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2026
Барча таҳдидларга қарамасдан Москвага келганингиз учун раҳмат — Путин
Янгиликлар лентаси
0