https://sputniknews.uz/20260603/kyrgyzstan-migrantlar-qaytarish-58062203.html
Қирғизистонда ишчи кучи етишмаяпти — ҳукумат мигрантларни қайтармоқчи
Қирғизистонда ишчи кучи етишмаяпти — ҳукумат мигрантларни қайтармоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ҳукумати хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни ватанга қайтаришни устувор вазифалардан бири деб ҳисобламоқда. Бишкек улар учун иш, ипотека ва бошқа қўллаб-қувватлаш механизмларини таклиф қилмоқчи.
2026-06-03T17:54+0500
2026-06-03T17:54+0500
2026-06-03T18:01+0500
мигрантлар
миграция
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58062033_0:31:3532:2018_1920x0_80_0_0_e7b656de57023edc7f699aac949d20a5.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистон хорижда меҳнат қилаётган фуқароларини ватанга қайтаришни устувор вазифа деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Lenta.ru мухбирига маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ишчи кучи танқислиги кузатилаётгани сабаб Бишкек меҳнат миграциясидаги фуқароларни қайтариш учун шароит яратмоқда.Ҳукумат қайтиб келадиган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли ипотека молиялаштириш дастурини ишга туширган. Шунингдек, мигрантларни мамлакат иқтисодиётига қайта жалб қилишга қаратилган кенгроқ дастур ҳам амалга оширилмоқда.Амангелдиевнинг таъкидлашича, малакали кадрларнинг қайтиши айрим тармоқлардаги ишчи кучи етишмовчилигини юмшатиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260227/eoii-mehnat-migrantlari-55998031.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58062033_401:0:3132:2048_1920x0_80_0_0_30b9b8aeab24493bc644ea64c5b188dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, қирғизистон
мигрантлар, миграция, қирғизистон
Қирғизистонда ишчи кучи етишмаяпти — ҳукумат мигрантларни қайтармоқчи
17:54 03.06.2026 (янгиланди: 18:01 03.06.2026) Қирғизистон меҳнат мигрантларини ватанга қайтаришни устувор вазифа деб билмоқда. Мамлакатда ишчи кучи танқислиги кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистон хорижда меҳнат қилаётган фуқароларини ватанга қайтаришни устувор вазифа деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Данияр Амангелдиев Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Lenta.ru мухбирига
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ишчи кучи танқислиги кузатилаётгани сабаб Бишкек меҳнат миграциясидаги фуқароларни қайтариш учун шароит яратмоқда.
Амангелдиев ўртача иш ҳақи ошиб бораётгани ва хорижда тажриба орттирган мутахассислар Қирғизистон иқтисодиёти учун зарурлигини таъкидлади.
Ҳукумат қайтиб келадиган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли ипотека молиялаштириш дастурини ишга туширган. Шунингдек, мигрантларни мамлакат иқтисодиётига қайта жалб қилишга қаратилган кенгроқ дастур ҳам амалга оширилмоқда.
Амангелдиевнинг таъкидлашича, малакали кадрларнинг қайтиши айрим тармоқлардаги ишчи кучи етишмовчилигини юмшатиши мумкин.