https://sputniknews.uz/20260603/andijan-talaba-cis-tanlov-golib-58049031.html
Ўзбекистонлик “МДҲнинг энг яхши талабаси” танловида ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик “МДҲнинг энг яхши талабаси” танловида ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Андижон вилоятида туғилган Эркинбой Маманазаров “МДҲнинг энг яхши талабаси” халқаро танловида ғолиб бўлди. У Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети магистранти.
2026-06-03T11:09+0500
2026-06-03T11:09+0500
2026-06-03T11:12+0500
таълим
талабалар
а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу)
ўзбекистон
танлов
остона
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58046558_1:0:806:453_1920x0_80_0_0_125942f284cc0180ce90766c5fa177fb.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Андижон вилоятида туғилган Эркинбой Маманазаров “МДҲнинг энг яхши талабаси” халқаро танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.У Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети (РДПУ) Шарқшунослик институти магистранти ҳисобланади. Маманазаров танлов якунларига кўра I даражали дипломга сазовор бўлди.Танловда МДҲ мамлакатларидан 2 мингдан ортиқ талаба иштирок этган. Тақдирлаш маросими Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги Вазирликлар уйида бўлиб ўтди.Эркинбой Маманазаров лингвистика, шарқшунослик ва шарқ тилларини ўқитиш методикаси бўйича илмий изланишлар олиб боради. Шунингдек, у илмий мақолалар ва таълим материаллари муаллифи ҳисобланади.У РДПУ қошидаги Ўзбек маданий маркази лойиҳаларини ҳам мувофиқлаштиради. Маманазаров ушбу марказ орқали талабалар ташаббуслари ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда иштирок этиб келмоқда.РДПУ маълумотига кўра, “МДҲнинг энг яхши талабаси” танлови Остонада ўтказиладиган йиллик халқаро лойиҳа бўлиб, унда талабалар илм-фан, жамоатчилик фаоллиги, конференция ва олимпиадалардаги ютуқлари бўйича баҳоланади
https://sputniknews.uz/20260423/mendeleev-olimpiada-uzbekistan-ishtirokchilar-medal-57092880.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/03/58046558_102:0:706:453_1920x0_80_0_0_7f3bc159436d74e9df2892aefade3ba0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, талабалар, а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), ўзбекистон, танлов, остона, ёшлар сиёсати
таълим, талабалар, а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), ўзбекистон, танлов, остона, ёшлар сиёсати
Ўзбекистонлик “МДҲнинг энг яхши талабаси” танловида ғолиб бўлди
11:09 03.06.2026 (янгиланди: 11:12 03.06.2026) Эркинбой Маманазаров 2 мингдан ортиқ талаба қатнашган халқаро танловда I даражали диплом билан тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Андижон вилоятида туғилган Эркинбой Маманазаров “МДҲнинг энг яхши талабаси” халқаро танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги
хабар берди.
У Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети (РДПУ) Шарқшунослик институти магистранти ҳисобланади. Маманазаров танлов якунларига кўра I даражали дипломга сазовор бўлди.
Танловда МДҲ мамлакатларидан 2 мингдан ортиқ талаба иштирок этган. Тақдирлаш маросими Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги Вазирликлар уйида бўлиб ўтди.
Мукофот унга ўқишдаги юқори натижалари, илмий фаолияти, жамоат ишларидаги иштироки ва МДҲ мамлакатлари ёшлар сиёсати ривожига қўшган ҳиссаси учун берилган.
Эркинбой Маманазаров лингвистика, шарқшунослик ва шарқ тилларини ўқитиш методикаси бўйича илмий изланишлар олиб боради. Шунингдек, у илмий мақолалар ва таълим материаллари муаллифи ҳисобланади.
У РДПУ қошидаги Ўзбек маданий маркази лойиҳаларини ҳам мувофиқлаштиради. Маманазаров ушбу марказ орқали талабалар ташаббуслари ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришда иштирок этиб келмоқда.
РДПУ маълумотига кўра, “МДҲнинг энг яхши талабаси” танлови Остонада ўтказиладиган йиллик халқаро лойиҳа бўлиб, унда талабалар илм-фан, жамоатчилик фаоллиги, конференция ва олимпиадалардаги ютуқлари бўйича баҳоланади