Менделеев олимпиадасида Ўзбекистоннинг 11 иштирокчисининг барчаси медаль олди

© Оргкомитет Менделеевской олимпиадыШкольники из Узбекистана завоевали 11 медалей на Менделеевской олимпиаде
Школьники из Узбекистана завоевали 11 медалей на Менделеевской олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ўқувчилар 60-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 11 та медални қўлга киритди. Мусобақада энг кўп олтин медал Россия ва Хитой жамоалари ҳисобига тўғри келди
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси 60-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 5 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа, мусобақага йўл олган 11 нафар иштирокчининг барчаси совриндор бўлди.
Фан олимпиадалари маркази маълумотига кўра, кумуш медал соҳиблари:
— Тоймуродова Райхона — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Орифова Хулкар — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Мустафоев Жасур — Навоий шаҳридаги 11-мактаб;
— Усканбоева Райхона — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Аширбеков Ёкуб — Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби.
Бронза медал соҳиблари:
— Абдулмаҳмудова Шодиёна — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Хомиджонов Миржалол — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Эркинов Фирдавс — Навоий шаҳридаги 11-мактаб;
— Саидова Фотима — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Эшгашбоева Зулайҳо — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
— Одилбеков Шоҳруҳ — Урганч давлат университети ҳузуридаги академик лицей.

60-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси 2026 йил 15–23 апрель кунлари Москвада, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўтказилди. Олимпиадада 37 мамлакатдан 200 та мактаб ўқувчилари қатнашди.

Бу мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли кимё мусобақаларидан бири ҳисобланади. Ўтган йили Бразилияда ўтган 59-олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 7 та медаль олган эди. 2026 йилги натижа эса жамоа ҳисобидаги ўсишни кўрсатди.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси минтақавий халқаро олимпиадалар рўйхатига киритилган. Бундай мусобақада кумуш медаль учун 8 БҲМ, бронза медаль учун 6 БҲМ миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Амалдаги БҲМ 412 минг сўм бўлгани учун ҳар бир кумуш медаль соҳибига 3 миллион 296 минг сўм, ҳар бир бронза медаль соҳибига 2 миллион 472 минг сўм тўланиши керак.
В 2025 году школьники Узбекистана завоевали 210 медалей на международных олимпиадах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2026
2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 210та медални қўлга киритди
Янгиликлар лентаси
0