https://sputniknews.uz/20260105/uzbekistan-oquvchilar-olimpiadalar-medal-54642992.html
2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 210та медални қўлга киритди
2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 210та медални қўлга киритди
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада иштирок этиб, 210 та медаль қўлга киритди. Ютуқлар математика, кимё, физика, информатика ва бошқа фанларни қамраб олди.
2026-01-05T13:18+0500
2026-01-05T13:18+0500
2026-01-05T14:51+0500
илм-фан
таълим
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
мактаб
олимпиада
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/05/54642595_0:82:1280:802_1920x0_80_0_0_f5ffcb11f1b7a9169d59ec6f9d8ede4c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, ўқувчилар қуйидаги ютуқларга эришган:Шунингдек, жорий йилда ўқувчилар энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза)ни қўлга киритди, жумладан:Бундан ташқари, халқаро фан олимпиадаларида яна 13 та медаль (10 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритилди. Хусусан:Шунингдек, ўқувчилар 14 та минтақавий олимпиадада иштирок этиб, жами 138 та медаль (27 та олтин, 41 та кумуш, 70 та бронза)ни қўлга киритган.
https://sputniknews.uz/20251215/olimpiada-goliblar-taqdirlanish-54178871.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/05/54642595_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c8100dc467af931bd41b802182922748.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ўқувчилари, халқаро олимпиадалар, 2025 йил, медаллар, олтин медаль, кумуш медаль, бронза медаль, математика олимпиадаси, кимё олимпиадаси, физика олимпиадаси, информатика олимпиадаси, таълим ютуқлари, мактаб таълими вазирлиги, иқтидорли ўқувчилар
ўзбекистон ўқувчилари, халқаро олимпиадалар, 2025 йил, медаллар, олтин медаль, кумуш медаль, бронза медаль, математика олимпиадаси, кимё олимпиадаси, физика олимпиадаси, информатика олимпиадаси, таълим ютуқлари, мактаб таълими вазирлиги, иқтидорли ўқувчилар
2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 210та медални қўлга киритди
13:18 05.01.2026 (янгиланди: 14:51 05.01.2026) Турли йўналишлардаги 29 та халқаро олимпиадада 200 дан ортиқ, жумладан, 40 та олтин медаль қўлга киритилди.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистон ўқувчилари 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, ўқувчилар қуйидаги ютуқларга эришган:
Ўқувчи қизлар илк бор Европа қизлар математика олимпиадасида иштирок этиб, 3 та медаль (1 та кумуш, 2 та бронза)ни қўлга киритди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасида — 50 та медаль (7 та олтин, 13 та кумуш, 30 та бронза).
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 19 та медаль (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) билан якка пешқадам сифатида тан олинди.
Шунингдек, жорий йилда ўқувчилар энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза)ни қўлга киритди, жумладан:
Бирлашган Араб Амирликларида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида — 2 та олтин, 2 та кумуш;
Австралияда 105 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида — 4 та кумуш, 1 та бронза;
Боливияда 90 дан ортиқ давлат иштирокида ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза;
Париж шаҳрида 96 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро физика олимпиадасида — 2 та бронза.
Бундан ташқари, халқаро фан олимпиадаларида яна 13 та медаль (10 та кумуш, 3 та бронза) қўлга киритилди. Хусусан:
Иорданияда 62 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро инглиз тили олимпиадасида — 9 та кумуш (5 та кубок);
Таиландда 50 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро география олимпиадасида — 2 та бронза;
Боку шаҳрида 42 давлат иштирокида ўтказилган Халқаро иқтисод олимпиадасида — 1 та кумуш, 1 та бронза.
Шунингдек, ўқувчилар 14 та минтақавий олимпиадада иштирок этиб, жами 138 та медаль (27 та олтин, 41 та кумуш, 70 та бронза)ни қўлга киритган.