Нуфузли фан олимпиадалари ғолиблари тақдирланди: бу мақсадга 12,4 млрд сўм ажратилган

© Министерство дошкольного и школьного образованияНаграждение учащихся и их учителей, победивших на престижных олимпиадах
Награждение учащихся и их учителей, победивших на престижных олимпиадах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2025
Oбуна бўлиш
Жорий йилда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва устозларини тақдирлаш учун бюджетдан 12 млрд 424 млн сўмга яқин маблағ ажратилган бўлиб, бу 2019 йилга нисбатан қарийб 17,5 баробар кўпдир.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. 2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар 29 та халқаро олимпиадада жами 210 та медаль (40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза)ни қўлга киритди. Бу ҳақда нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда уларнинг устозларини тақдирлаш маросимида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ушбу натижалар доирасида халқаро олимпиадаларда 13 та, минтақавий олимпиадаларда эса 138 та медаль қўлга киритилган. Энг нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлган.
Хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Далер Раҳимов ва Миржаҳон Муҳаммадов ҳар бири қарийб 1 миллиард 40 миллион сўм миқдорида мукофотга сазовор бўлди.
Ўзбекистон ўқувчилари Ал-Хоразмий номидаги Халқаро математика ва информатика олимпиадасида 50 та (7 та олтин, 13 та кумуш, 30 та бронза), Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасида эса 19 та медаль (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза)ни қўлга киритиб, якка пешқадам сифатида тан олинди.
Қиёс учун, халқаро фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар сони йиллар давомида изчил ўсиб бормоқда:
2019 йил — 30 та
2020 йил — 25 та
2021 йил — 45 та
2022 йил — 41 та
2023 йил — 96 та
2024 йил — 128 та
Студенты из Узбекистана завоевали 13 медалей на международной олимпиаде по химии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2025
Ўзбекистон талабалари халқаро кимё олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритишди
Янгиликлар лентаси
0