Ўзбекистонда маиший кимё бўйича 100 та янги бренд маҳсулот чиқарилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент поручил подготовить программу по созданию 100 брендовых продуктов в бытовой химии
Президент поручил подготовить программу по созданию 100 брендовых продуктов в бытовой химии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Кимё саноати бўйича 17 миллиард долларлик 350 тадан зиёд лойиҳани ишга тушириш дастури тайёрланади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маиший кимё соҳасида 100 та бренд маҳсулот яратиш бўйича дастур тайёрлашни топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, минтақада маиший кимё маҳсулотлари бўйича 2 миллиард долларлик бозор мавжуд.
Маиший кимё соҳасидаги лойиҳаларни кўпайтириш учун Тошкентдаги саноат зоналаридан биридаги майдонлар маиший кимё лойиҳаларига ажратилади.
Ишга туширилган корхоналарни бренди билан бирга тайёр даромадли бизнес сифатида хусусий секторга сотиш шарти билан лойиҳаларга 50 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган.
Бошқа вилоятлардаги шундай лойиҳалар учун Саноат кооперацияси жамғармасидан 15 миллион доллар йўналтирилади.
Президент мутасаддиларга маиший кимёда яна камида 100 та бренд маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини тайёрлашни топширди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги 60 гектар майдонда кимё саноати учун инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил этилади. Кластерда Жанубий Корея билан ҳамкорликда Кимё технологиялари инновация маркази барпо этилади.
Сувда эрийдиган ўғит, полимерлар, маиший ва ноорганик кимё бўйича лойиҳалар ҳисобига нанокимё, “яшил” кимё, супер-молекуляр кимё ва сунъий интеллект асосида кимёвий моделлаштириш каби йўналишлар бўйича кадрларга талаб ортиши таъкидланди.
Шу мақсадда кимё соҳасида кадр тайёрлайдиган 35 та олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ва кафедра мудирлари лойиҳаларга бириктирилади. Янги ўқув йилидан ушбу эҳтиёжлардан келиб чиқиб кадр тайёрлаш бошланади.
Умуман, кимё саноати бўйича 17 миллиард долларлик 350 тадан зиёд лойиҳани ишга тушириш дастурини тайёрлаш топширилди. Бу вазифаларни бажариш учун “Ўзкимёсаноат”ни трансформация қилиш зарурлиги қайд этилди.
Как зеленый вектор индустриализации влияет на промышленное развитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2026
Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг истиқболлари қандай?
Янгиликлар лентаси
0