https://sputniknews.uz/20260422/uzbekistan-yashil-kimyo-sanoat-istiqbollar-57087351.html
Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг истиқболлари қандай?
Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг истиқболлари қандай?
Sputnik Ўзбекистон
“Иннопром”да мутахассислар Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг келажагини муҳокама қилди. Спикерлар бу йўналиш экспорт бозорларига чиқиш, углерод изини камайтириш ва аграр соҳада самарадорликни оширишга хизмат қилишини таъкидлади
2026-04-22T18:38+0500
2026-04-22T18:38+0500
2026-04-22T18:38+0500
иннопром. марказий осиё – 2026
тошкент
ўзбекистон
экспорт
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/16/57081449_1:0:3640:2047_1920x0_80_0_0_f38f1e2d4417d2593f8a9ec533b41c57.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида мутахассислар “яшил” кимё саноатининг келажагини муҳокама қилинди. Бу ҳақда SputnikЎзбекистон мухбири хабар берди.Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда жаҳон савдосининг 70 % гачаси углероднитартибга солишга боғлиқ бўлади. Ўзбекистон учун “яшил” йўналиш, аввало, экспорт бозорларига чиқиш имкониятидир.Сессия мавзуларидан бири агросектор бўлди. Мутахассислар 45 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 10 % суғорилиши, уларнинг ҳам ярми иккиламчи шўрланишдан азият чекаётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон тупроғида қоратупроққа хос бўлган чиринди (гумус) етишмайди.“ФосАгро” мутахассислари қуйидаги амалиётни таклиф қилмоқда: 100% сувда эрийдиган ўғитлар ва аминокислотали биостимуляторларга ўтиш. Бу ҳосилдорликни 12–40 центнерга оширади, харажатларни қоплаш самарадорлиги 1 га 10 нисбатни ташкил этади, тупроқ биоценози эса намлик ва чиринди танқислиги шароитида ҳам сақланиб қолади.Кимёгар касбининг моҳияти ҳам ўзгармоқда. Д.И. Менделеев номидаги РКТУ ректори Сергей Филатов яқинлашиб келаётган келажак манзарасини тақдим этди:Экологик стандартлар кундалик ҳаётга ҳам кириб келади. “Росстандарт” Стандартлаштириш бошқармаси Саноат тармоқларида стандартлаштириш бўлими бошлиғи Вячеслав Тутаев кўп қаватли уйларни “яшил” сертификатлаштириш тизимини тақдим этди. Россия ва EОИИ мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам “яшил” кўп қаватли уйлар учун давлатлараро ГОСТ қабул қилинган бўлиб, ҳозирда уни амалиётга жорий этиш босқичи кетмоқда.Мазкур ҳужжат тураржой биноларини баҳолаш мезонлари тизимини, жумладан, энергия самарадорлиги ва материалларнинг экологик тозалигидан тортиб, транспорт қулайлиги, шовқин даражаси ҳамда шаҳар муҳити сифатигача бўлган кўрсаткичларни шакллантиради. Таъкидланишича, энг пастки асосий даража “бронза” синфига тўғри келади, объектларни баҳолаш эса бир нечта гуруҳга ажратилган кўрсаткичлардан иборат шаффоф тизим асосида амалга оширилади.Спикерлар Ўзбекистон кимё саноатини кам углеродли моделга ўтказиш бўйича амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратди. Асосий лойиҳалар қаторида Навоий вилоятида йирик кимё корхонасининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминлайдиган ва ишлаб чиқаришнинг углерод изини камайтиришга имкон берадиган 300 МВт қувватли электр станциясини ишга тушириш ҳамда Тошкент вилоятида экологик тоза ўғит турларини ишлаб чиқаришга асос бўладиган, йилига 3000 тонна “яшил” водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бор.Шунингдек, соҳада халқаро ҳамкорлар билан биргаликда иссиқхона газлари чиқиндиларини юз минглаб тонна CО₂ эквивалентига қисқартиришга ва 2028 йилгача саноатнинг углерод изини янада камайтириш учун асос яратишга имкон берадиган декарбонизация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.Сессия давомида Ўзбекистон кимё саноатининг “яшил” трансформацияси босқичма-босқич алоҳида лойиҳалар доирасидан чиқиб, саноат, аграр соҳа, энергетика ва стандартлаштириш ўзаро чамбарчас боғланган яхлит тизимга айланиб бораётгани таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/16/57081449_456:0:3185:2047_1920x0_80_0_0_6140039a5f102db1b5a1e4760809ee89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, ўзбекистон, экспорт, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
тошкент, ўзбекистон, экспорт, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг истиқболлари қандай?
Ўзбекистонда “яшил” кимё саноатининг ривожланиши мамлакатнинг халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бермоқда
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида мутахассислар “яшил” кимё саноатининг келажагини муҳокама қилинди. Бу ҳақда
SputnikЎзбекистон мухбири хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда жаҳон савдосининг 70 % гачаси углероднитартибга солишга боғлиқ бўлади. Ўзбекистон учун “яшил” йўналиш, аввало, экспорт бозорларига чиқиш имкониятидир.
Сессия мавзуларидан бири агросектор бўлди. Мутахассислар 45 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 10 % суғорилиши, уларнинг ҳам ярми иккиламчи шўрланишдан азият чекаётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон тупроғида қоратупроққа хос бўлган чиринди (гумус) етишмайди.
“ФосАгро” мутахассислари қуйидаги амалиётни таклиф қилмоқда: 100% сувда эрийдиган ўғитлар ва аминокислотали биостимуляторларга ўтиш. Бу ҳосилдорликни 12–40 центнерга оширади, харажатларни қоплаш самарадорлиги 1 га 10 нисбатни ташкил этади, тупроқ биоценози эса намлик ва чиринди танқислиги шароитида ҳам сақланиб қолади.
Кимёгар касбининг моҳияти ҳам ўзгармоқда. Д.И. Менделеев номидаги РКТУ ректори Сергей Филатов яқинлашиб келаётган келажак манзарасини тақдим этди:
“Яқин орада кимёгар-технолог тутун чиқараётган мўри ёнидаги одам эмас, балки қўлидаги пробиркасида бактериялар биодизель ишлаб чиқараётган олим бўлади”, — деди Сергей Филатов.
Экологик стандартлар кундалик ҳаётга ҳам кириб келади. “Росстандарт” Стандартлаштириш бошқармаси Саноат тармоқларида стандартлаштириш бўлими бошлиғи Вячеслав Тутаев кўп қаватли уйларни “яшил” сертификатлаштириш тизимини тақдим этди. Россия ва EОИИ мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам “яшил” кўп қаватли уйлар учун давлатлараро ГОСТ қабул қилинган бўлиб, ҳозирда уни амалиётга жорий этиш босқичи кетмоқда.
Мазкур ҳужжат тураржой биноларини баҳолаш мезонлари тизимини, жумладан, энергия самарадорлиги ва материалларнинг экологик тозалигидан тортиб, транспорт қулайлиги, шовқин даражаси ҳамда шаҳар муҳити сифатигача бўлган кўрсаткичларни шакллантиради. Таъкидланишича, энг пастки асосий даража “бронза” синфига тўғри келади, объектларни баҳолаш эса бир нечта гуруҳга ажратилган кўрсаткичлардан иборат шаффоф тизим асосида амалга оширилади.
Спикерлар Ўзбекистон кимё саноатини кам углеродли моделга ўтказиш бўйича амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратди. Асосий лойиҳалар қаторида Навоий вилоятида йирик кимё корхонасининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминлайдиган ва ишлаб чиқаришнинг углерод изини камайтиришга имкон берадиган 300 МВт қувватли электр станциясини ишга тушириш ҳамда Тошкент вилоятида экологик тоза ўғит турларини ишлаб чиқаришга асос бўладиган, йилига 3000 тонна “яшил” водород ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бор.
Техноген чиқиндиларни қайта ишлашга ҳам жиддий урғу берилмоқда: тўпланган 75 миллион тонна фосфогипсдан сульфат кислотаси ва цемент саноати учун хомашё олиш режалаштирилган. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам экологик муаммони ҳал қилади, ҳам бозор танқислигининг бир қисмини қоплайди.
Шунингдек, соҳада халқаро ҳамкорлар билан биргаликда иссиқхона газлари чиқиндиларини юз минглаб тонна CО₂ эквивалентига қисқартиришга ва 2028 йилгача саноатнинг углерод изини янада камайтириш учун асос яратишга имкон берадиган декарбонизация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Сессия давомида Ўзбекистон кимё саноатининг “яшил” трансформацияси босқичма-босқич алоҳида лойиҳалар доирасидан чиқиб, саноат, аграр соҳа, энергетика ва стандартлаштириш ўзаро чамбарчас боғланган яхлит тизимга айланиб бораётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз,
Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.