Ўзбекистон ва Япония чўлланишга қарши “яшил қопламалар” яратади

© Depositphotos.com / PakhnyushchyyЛес
Лес - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Япония қурғоқчил ҳудудларда чўлланишнинг олдини олиш, янги ўрмонлар барпо этиш ва ноёб дарахтларни мослаштириш бўйича ҳамкорлик қилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўрмончилик, чўлланишга қарши курашиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти — OISCA ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Келишувга кўра, мамлакатда янги ўрмонлар барпо этиш ва уларни муҳофаза қилиш, шунингдек, ўрмонлардан барқарор фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.

Асосий йўналишлардан бири — республиканинг қурғоқчил ва деградацияга учраган ҳудудларида чўлланишнинг олдини олиш учун “яшил қопламалар” яратиш.

Томонлар кўчат етиштиришни ривожлантириш, ноёб дарахт турларининг уруғларини маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш, шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тажриба алмашиш бўйича ҳам келишиб олди.
Бундан ташқари, семинарлар, тренинглар, ўқув курслари ва форумларни биргаликда ташкил этиш режалаштирилган.
Президент принимает участие в мероприятии по посадке деревьев в рамках Яшил макон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Сувсизликка чидамли боғлар, депутатларга боғ яратишга пул: президент топшириқлари
Янгиликлар лентаси
0