Сувсизликка чидамли боғлар, депутатларга боғ яратишга пул: президент топшириқлари

Президент принимает участие в мероприятии по посадке деревьев в рамках "Яшил макон"
Президент принимает участие в мероприятии по посадке деревьев в рамках Яшил макон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев дендрология боғида “Яшил макон” тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистонда яшиллик даражаси 14,2 фоизга етгани ва бу йил 75 миллиондан зиёд кўчат экилганини айтди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, Ўзбекистонда беш йилдан буён “Яшил макон” лойиҳаси амалга оширилиб, ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келинмоқда.
Ўтган даврда:
2 минг гектардан зиёд майдонда 942 та яшил боғ ва жамоат парклари;
47 та массивда “Янги Ўзбекистон боғлари”;
тоғ, чўл ва адирларда 256 минг гектар ўрмон;
Орол тубида 2 миллион гектар ўрмонзорлар барпо этилди.
Шунингдек, шамол ва қум-чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида 33 та туманда 60 километрли “яшил белбоғ” яратилди. Ўтган йили йилига 5,5 миллион туп манзарали кўчат етиштириш қувватига эга замонавий кўчатхоналар ишга туширилди.
Айрим туманларда 50 гектар майдонда сувсизликка чидамли галофит боғлари ташкил этилди. Бу уруғлар келгусида минглаб гектар ерларда шўрланишни камайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Натижада республикада яшиллик даражаси 8 фоиздан 14,2 фоизга етди. Бу йил “Мен ҳам кўчат экаман” ташаббуси доирасида 75 миллион тупдан зиёд дарахт ва бута кўчати экилди.
2030 йилга қадар яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Бунинг учун:
Сурхондарёда 10 минг гектарда “яшил макон”;
Сирдарёда 84 километрли “яшил девор”;
Қорақалпоғистонда 1 миллион гектар;
Навоий ва Бухорода 300 минг гектардан;
Хоразмда 85 минг гектар чўл ҳудудида янги ўрмонзорлар яратилади.
Шунингдек, вилоят ҳокимлари камида 100 гектардан ботаника ва дендрология боғлари ҳамда 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари ташкил этишга масъул бўлади.
“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳа учун ажратиладиган маблағ 250 миллион сўмдан 400 миллион сўмга оширилади. Қонунчилик палатасининг ҳар бир депутатига ҳам ўз округида яшил ҳудуд ёки яшил боғ барпо этиш учун 412 миллион сўмдан маблағ берилади.
Бугунги тадбир ўтказилаётган жойда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил этилмоқда. Президент тадбир қатнашчилари билан бирга унинг дастлабки 5 гектарига манзарали кўчатлар экишга киришди.
Шу билан бир вақтда республика ҳудудларида яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных общенациональных проектах в сфере экологии и охраны окружающей среды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Иссиқхоналарни кўчириш, яшил белбоғ ва деворлар: экологик лойиҳалар маъқулланди
Янгиликлар лентаси
0