Самарқандни “яшил” инвестициялар пойтахти деб эълон қилиш таклиф этилди

© SputnikАзиз Абдухакимов
Азиз Абдухакимов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Oбуна бўлиш
Самарқанд 100 тадан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини бирлаштирган Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмасига мезбонлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Самарқандда Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда 100 тадан ортиқ мамлакатдан вакиллар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, инвесторлар, экологик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва барқарор ривожланиш соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.
Кўргазмада экологик маҳсулотлар ва хизматларга бағишланган 68 та павильон, шунингдек, Марказий Осиё экоинноваторлари ўз ишланмаларини намойиш этадиган 20 та стартап-майдонча ташкил этилди.
Дастурдан “яшил” энергетика, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини бошқариш, иқлимга мослашиш ва барқарор ривожланишнинг бошқа йўналишларига бағишланган форумлар, тақдимотлар ва мавзули тадбирлар ўрин олган.
Кўргазмага 10 мингга яқин мутахассис ташриф буюриши кутилмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов кўргазма очилишида Самарқанднинг экологик дипломатия, “яшил” молиялаштириш ва барқарор технологияларни илгари суришдаги роли ортиб бораётганини таъкидлади.
У Самарқандни Марказий Осиёнинг “яшил” инвестициялар ва инновациялар пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.
Абдуҳакимовнинг айтишича, Eco Expo Central Asia амалий шерикликни йўлга қўйиш, инвестициявий жиҳатдан жозибадор экологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, янги қўшма ташаббусларни бошлаш ва узоқ муддатли халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун самарали платформага айланиши керак.
Лес - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2026
Ўзбекистон ва Япония чўлланишга қарши “яшил қопламалар” яратади
Янгиликлар лентаси
0